“Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси-2019” танловининг Республика босқичига старт берилмоқда!

2019.07.09 | Янгиликлар

“Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси-2019” танловининг Республика босқичи бошланмоқда. Республика босқичи иштирокчилари учун янада қизиқарли жараёнлар бошланади. Танлов Низомига мувофиқ, иштирокчилар жорий йилнинг 1 июнидан 10 июлига қадар таълим сифатини оширишда (таълим мазмуни, ўқув методик қўлланмалар, таълимда методикани қўллаш, таълимга инновацияларни жорий этиш, ўқувчиларни баҳолаш, таълим сифатининг натижавийлиги) мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари тўғрисида ўзлари тайёрлаган лойиҳа тақдимотлари ҳамда фаолияти бўйича қўлга киритган ижобий натижалари (портфолио)ни Facebook ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасига мунтазам жойлаштирмоқда. Иштирокчилар шахсий саҳифасига жойлайдиган материалларда #yiloqituvchisi2019, #йилўқитувчиси2019 ҳэштегларидан фойдаланишлари талаб этилади.

Жорий йилнинг 10 июль куни соат 10:00 дан бошлаб, “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси-2019” республика танловида овоз бериш жараёнига старт берилмоқда. Танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят босқичи якунларига кўра,  13 та фан бўйича жами 178 нафар иштирокчи иштирок этишади. Лойиҳа тақдимотлари ва фаолияти бўйича натижалари (портфолио) кенг жамоатчилик томонидан муҳокама қилинади ва баҳоланади, бунда, Халқ таълими вазирлигининг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси (@uzedu)да танлов ўтказилаётган ҳар бир фан бўйича алоҳида овоз бериш тизими жорий этилади. Овоз бериш жараёни 2019 йилнинг 20 август куни соат 18:00 да якунланади.

Жамоатчилик томонидан берилган овозлар сонига қараб иштирокчиларнинг рўйхатдаги ўрни ўзгариб туради. Овоз бериш жараёни якунлангандан сўнг, жараённинг энг охирги натижаси бўйича иштирокчилар фаолиятига 20 баллик мезон асосида қуйидаги баллар берилади.

T/р

Баҳолаш мезонлари

Максимал балл

1.

Овоз бериш жараёни якунлангандан сўнг, кенг жамоатчилик томонидан энг кўп овоз олиб, тегишли фан йўналишида рўйхатнинг 1-ўрнида турган иштирокчига

20 балл

2.

Овоз бериш жараёни якунлангандан сўнг, кенг жамоатчилик томонидан берилган овоз натижаси кўра тегишли фан йўналишида рўйхатнинг 2-ўрнида турган иштирокчига

18 балл

3.

Овоз бериш жараёни якунлангандан сўнг, кенг жамоатчилик томонидан берилган овоз натижаси кўра тегишли фан йўналишида рўйхатнинг 3-ўрнида турган иштирокчига

16 балл

4.

Овоз бериш жараёни якунлангандан сўнг, кенг жамоатчилик томонидан берилган овоз натижаси кўратегишли фан йўналишида рўйхатнинг 4-ўрнида турган иштирокчига

15 балл

5.

Овоз бериш жараёни якунлангандан сўнг, кенг жамоатчилик томонидан берилган овоз натижаси кўра тегишли фан йўналишида рўйхатнинг 5-ўрнида турган иштирокчига

14 балл

6.

Овоз бериш жараёни якунлангандан сўнг, кенг жамоатчилик томонидан берилган овоз натижаси кўра тегишли фан йўналишида рўйхатнинг 6-ўрнида турган иштирокчига

13 балл

7.

Овоз бериш жараёни якунлангандан сўнг, кенг жамоатчилик томонидан берилган овоз натижаси кўра тегишли фан йўналишида рўйхатнинг 7-ўрнида турган иштирокчига

12 балл

8.

Овоз бериш жараёни якунлангандан сўнг, кенг жамоатчилик томонидан берилган овоз натижаси кўра тегишли фан йўналишида рўйхатнинг 8-ўрнида турган иштирокчига

11 балл

9.

Овоз бериш жараёни якунлангандан сўнг, кенг жамоатчилик томонидан берилган овоз натижаси кўратегишли фан йўналишида рўйхатнинг 9-ўрнида турган иштирокчига

10 балл

10.

Овоз бериш жараёни якунлангандан сўнг,кенг жамоатчилик томонидан берилган овоз натижаси кўра тегишли фан йўналишида рўйхатнинг 10-ўрнида турган иштирокчига

9 балл

11.

Овоз бериш жараёни якунлангандан сўнг, кенг жамоатчилик томонидан берилган овоз натижаси кўра тегишли фан йўналишида рўйхатнинг 11-ўрнида турган иштирокчига

8 балл

12.

Овоз бериш жараёни якунлангандан сўнг, кенг жамоатчилик томонидан берилган овоз натижаси кўра тегишли фан йўналишида рўйхатнинг 12-ўрнида турган иштирокчига

7 балл

13.

Овоз бериш жараёни якунлангандан сўнг, кенг жамоатчилик томонидан берилган овоз натижаси кўра тегишли фан йўналишида рўйхатнинг 13-ўрнида турган иштирокчига

6 балл

14.

Овоз бериш жараёни якунлангандан сўнг, кенг жамоатчилик томонидан берилган овоз натижаси кўра тегишли фан йўналишида рўйхатнинг 14-ўрнида турган иштирокчига

5 балл

15.

Иштирокчи томонидан лойиҳа тақдимоти ва фаолияти бўйича маълумотлар шахсий саҳифасига жойлаштирилмаса ёки жамоатчилик томонидан унинг фаолиятига овоз берилмаса

0 балл

ИЗОҲ: Иштирокчиларга берилган овозлар натижаси тенг бўлиб қолса, тенг овоз тўплаган иштирокчилар жойлашган ўрин учун тегишли бир хил балл берилади.

 

Халқ таълими вазирлиги иштирокчи фаолиятига баҳо беришдан аввал унинг facebookдаги шахсий аккаунти орқали яратилган лойиҳа ва фаолияти билан танишиб чиқишни, энг муносиб номзодларга овоз беришни тавсия қилади.

Вазирлик танловнинг Республика босқичида иштирок этувчи ҳудудий босқич ғолибларига омад тилайди ва уларни танлов жараёнларида янада фаолликка чақиради!

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99871)215-50-94 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 36

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.