Таълим сифатини ошириш йўлида

2017.08.11 | Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2017 йил 2 август куни ўтказилган “Умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўртасида ўзаро интеграцияни таъминлаган ҳолда босқичма-босқич 11 йиллик мажбурий ўрта таълимни жорий этиш масалалари ҳақида”ги мажлисда белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш ва 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб ўрта таълим мактаблари 10- синфларида дарс берадиган фан ўқитувчиларининг касбий билимларини янгилаш ва чуқурлаштиришни ташкил этиш, шунингдек методист ўқитувчилар мактабини ташкил этиш асосида узлуксиз малака ошириш тизимини жорий этиш йўналишларида Халқ таълими вазирлиги томонидан кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жумладан, жорий йилнинг 11-12 август кунлари А.Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Марказий институтида 2017-2018 ўқув йилида ўрта таълим мактабларининг 10-синфларида дарс берувчи ўқитувчилар учун ўтказиладиган қисқа муддатли малака ошириш курсларининг республика босқичи ўтказилмоқда. Ўқувларда ҳудудий малака ошириш институтлари ректорлари ва кафедра мудирлари, ҳудудий халқ талими бошқаруви идоралари методика марказлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан ташриф буюрган 380 дан зиёд илғор педагогик тажрибага эга бўлган ўқитувчилар иштирок этишмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўқув курсининг очилишига бағишланган тадбирда Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари С.Турғунов сўзга чиқиб, Президентимиз томонидан мактабларда 10-11 синфларни жорий этиш бўйича берилган топшириқлар ижроси, мамлакатимизда таълим-тарбия соҳасини такомиллаштириш масаласи давлат сиёсати даражасига кўратилгани, бу борада олиб борилаётган ишлар ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳақида тўхталди.

Тадбир давомида компетенциявий ёндашувга асосланган давлат таълим стандартлари (ДТС) мақсади, вазифалари, асосий принциплари, таркибий қисмлари, жорий этиш ва назорат қилиш тартиби, 10-синфларда дарс ўтишнинг замонавий усулларига оид маърузалар тингланди.

Қисқа муддатли ўқув курслари 12 та (фанлар кесимида) шўъбалар асосида ўтказилиб, унда янги ўқув йилида фан ўқитувчилари учун муҳим саналган масалалар бўйича тушунча ва тавсиялар берилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тренерларнинг ушбу ўқувлардан олган билимларини бойитган ҳолда ўз ҳудудидаги ўрта таълимнинг 10-синфларида дарс берувчи ҳар бир ўқитувчигача етказиши юқори савияда йўлга қўйилади. Ҳудудларда ўқув машғулотлари интерфаол, амалий, тренинг шаклида ташкил этилиб, ўқитувчилар сонидан келиб, фанлар кесимида ташкил этилади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида 2017 йил 2 август куни ўтказилган мажлисда берилган кўрсатмалар асосида вазирлик томонидан халқ таълими тизимида раҳбар ва педагог ходимларнинг узлуксиз малакасини  ошириш жараёнларини ташкил этиш механизми ишлаб чиқилган. Мазкур механизм фанлар бўйича ҳар бир туман ва шаҳарларда методист ўқитувчилар мактаби фаолиятини йўлга қўйиш, таълим муассасаларида ёшлар билан ишлаш жараёнларини такомиллаштиришга қаратилган.

Механизмнинг мақсади илғор педагогик тажрибага эга бўлган ижодкор, ташаббускор, фидойи раҳбар ва педагоглар тажрибасини оммалаштириш, педагогика соҳасида олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари самарадорлигини таъминлаш, мустақил таълим, қисқа муддатли ва сайёр малака ошириш жараёнларини тизимли ташкил этиш асосида халқ таълими тизими раҳбар ва педагог ходимлари касбий компетентлигини ривожлантириш ва  замонавий таълим муассасалари сафини кенгайтиришдан иборат.

Узлуксиз малакасини  ошириш жараёнларини ташкил этиш механизмини жорий этиш, методист ўқитувчилар ва мураббийларнинг самарали фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида ҳудудий малака ошириш институтлари ректорлари ва кафедра мудирлари учун ўқув семинари ташкил этилди. Унда ўқув-семинар иштирокчиларига:

-    узлуксиз малака ошириш жараёнларини ташкил этиш ва такомиллаштириш методлари ва воситалари;
-    ҳар бир ҳудудий малака ошириш институтларида фанлар кесимида “Методист ўқитувчилар” ҳамда “Ёшлар етакчилари” уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш;
-    ҳар бир туман ва шаҳарлардаги “Методист ўқитувчилар мактаби” ва “Методист мураббийлар муассасаси”, “Замонавий таълим муассасалари”, “Инновацион тажриба-синов муассасалари”да сайёр малака ошириш курсларини ташкил этиш йўналишлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Ўқув семинарларини ташкил этиш педагогик кадрлар малакасини ошириш орқали таълим сифати ва самарадорлигини юқори поғонага кўтаришда амалий аҳамиятга эгадир.

Ўқувлар сўнгида тренер-ўқитувчиларга махсус сертификатлар топширилади.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

 

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 35

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.