Мактаб ярмаркалари иш бошлади

2017.08.07 | Янгиликлар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Халқ таълими вазирлиги томонидан янги ўқув йили бошланиши муносабати билан умумтаълим мактаблари ўқувчиларини асосий турдаги ўқув қуроллари, дарсликлар, мактаб формаси, кийим-кечаклар ва пойабзаллар билан таъминлаш ҳамда ота-оналар учун қулайлик яратиш мақсадида вазирлик томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида медиа-тур ташкил этилди.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Таклиф этилган журналистлар дастлаб Олмазор туманидаги 243-умумтаълим мактабига ташриф буюриб, бу ерда таълим муассасасидаги мактаб ярмаркаси, чет тили кабинетлари, бошланғич синфларнинг жиҳозланиши, дарслик ва ўқув қўлланмалар билан таъминланиши бўйича маълумотлар берилди. Ундан сўнг эса “Баркамол авлод” республика болалар бадиий ижодиёт марказида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўқув-қуроллари, мактаб формаси, кийим-кечаклар ва пойабзаллар кўргазмаси ташкил этилди.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Тадбирда  Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов  журналистларга янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш мақсадида вазирлик томонидан амалга оширилган ишлар, янги ўқув йилидаги янгиликлар, мактаб бозори ва ярмаркалари фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар хусусида батафсил маълумот берди.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Оммавий ахборот воситалари ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.
Мактаб ярмаркалари ПРЕСС-РЕЛИЗИ (ўзбек, рус тилида)

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99871)215-50-94 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 38

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.