Ўзбек ёшларининг навбатдаги ғалабаси

2017.07.31 | Янгиликлар

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

2017 йилнинг 25-31 июль кунлари Ҳиндистоннинг Лакхнау шаҳрида ўтказилган халқаро математика мусобақасида иштирок этган ўзбекистонлик ўқувчилар 2 та олтин, 2 та кумуш медални қўлга киритиб, умумжамоа  ҳисобида 2-ўринни эгаллашди.

Мазкур нуфузли мусобақада дунёнинг 41 та давлатидан ташриф буюрган ёш математикалар иштирок этган. Қувонарлиси, ушбу танловда тўртинчи марта қатнашаётган Ўзбекистон жамоаси жорий йилда илк маротаба 2 та олтин медални олишга муваффақ бўлишди.

Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги 1-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчилари Дониёр Исмоилов, Севарахон Остоновалар индивидуал баҳсларда ўз иқтидорини намоён этиб олтин медални қўлга киритишган бўлса, ушбу мактабнинг 7-синф ўқувчиси Олимжон Олимов ва 8-синф синф ўқувчиси Исмоил Пўлатовлар эса  яккалик баҳсларда кумуш медалга сазовор бўлишди.

Халқ таълими вазирилги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99871)215-50-94 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 31

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.