Ёзги оромгоҳлар самарали ташкил этилади

2017.05.16 | Янгиликлар

Ёзги дам олиш мавсумини тўғри ташкил этиш, оромгоҳларда болаларнинг мазмунли ва мароқли дам олишини таъминлаш масаласига Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳар йили жиддий эътибор қаратилади. Жумладан, Жорий йилнинг 12 май куни “Баркамол авлод” республика болалар бадиий ижодиёт марказида “Оромгоҳлар фаолияти ва ёз концепцияси тадбирларини самарали ташкил этиш йўллари” мавзусида ўқув-семинари ўтказилди.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Унда вазирлик бошқармаларининг масъул ходимлари, ҳудудий “Баркамол авлод” болалар марказлари ва ахборот ресурс марказлари раҳбарлари иштирок этди.

Семинарда маънавий-маърифий ва китобхонлик тадбирлари самарадорлиги, оромгоҳлардаги кутубхоналарни эҳтиёж асосида етарлича адабиётлар билан таъминлаш, мактабларда кундузги оромгоҳлар фаолияти ва ёз концепцияси тадбирларини ташкил этиш тўғрисида сўз юритилди. Қолаверса, жорий йилда оромгоҳларда болалар ўртасида китобхонликни ва мутолаа маданиятини оширишга қаратилган тадбирларга алоҳида ўрин берилиши ва ҳар мавсумнинг бир куни алоҳида китобхонлик куни деб эълон қилиниши айтиб ўтилди.

Шунингдек, кутубхоналарни мустақиллик йилларида эришилган ютуқларга бағишланган рисолалар, журналлар билан таъминлаш, ёзги дам олиш мавсумини ҳар томонлама намунали ташкил этиб, болаларнинг кўнгилдагидек ҳордиқ чиқариши учун шароит яратиб беришга эътибор билан қараш лозимлиги такидланди.

Ўқув-семинари якунида болаларнинг ёзги дам олишларини юқори савияда ташкил этиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 38

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.