Фуқаро мурожаати доимий назоратда

2017.04.28 | Янгиликлар

Миллий қонунчилигимизда мурожаат қилиш ва ахборот олишнинг ҳуқуқий кафолатлари белгиланган. «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастури асосида мурожаат қилишнинг қулай усуллари яратилмоқда. Жумладан, Халқ таълими вазирлиги томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини тезкорлик билан кўриб чиқиш, фуқароларнинг таълимга оид ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Ҳозирда, халқ таълими вазирининг виртуал қабулхонаси, вазирлик “ишонч телефони” ва ҳудудий халқ таълими бошқарув идораларининг виртуал қабулхоналари, республикадаги барча умумтаълим мактабларида “Ота-оналар билан мулоқот хонаси” фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, вазирлик томонидан мазкур масалага доимий эътибор қаратиб келинмоқда.

Хусусан, вазирлик томонидан халқ таълими бошқарув идоралари ва таълим муассасаларида ҳужжатлар билан ишлашни янада такомиллаштириш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қонун талаблари асосида кўриб чиқилишини таъминлаш масалаларига бағишланган ўқув-семинари ташкил этилди.

Унда вазирлик мутахассислари, вилоят халқ таълим бошқармаси бошлиғи ўринбосарлари, республика ташкилотларининг раҳбарлари, туман (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири ўринбосарлари ва жойлардаги ижро интизомига масъул ходимлар иштирок этди.

Семинарда  жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳолатини тубдан ислоҳ этиш, мурожаатлар билан ишлаш сифатини яхшилаш, самарадорлигини ошириш, мурожаатлар билан ишлашнинг янги  самарали механизмлари ва усулларини жорий этиш каби масалалар муҳокама этилди. Шунингдек, ота-оналар билан таълим тизимига оид муаммоларни жойида ҳал этиш, ҳужжатлар ижросини белгиланган муддатларда сифатли бажарилиши юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

Савол-жавоб тарзида ўтган семинарда электрон мурожаатлар билан ишлаш тизими, фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш амалиёти тўғрисида маълумотлар берилди. Ўқув-семинари якунида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Жўрабек МУСУРМОНОВ

 

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 32

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.