Боланинг билиш фаолияти амалий машғулотларда фаоллаштирилади

2017.04.27 | Янгиликлар

Сергели тумани халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими томонидан 266-мактабда “Ўқувчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштириш: муаммо ва ечим” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Семинар аввалида мазкур мактабнинг биология фани ўқитувчиси О.Холмуродованинг “Ўқувчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштиришда  генетик масалаларнинг ўрни (Аллел ва ноаллел генларнинг ўзаро таъсири мисолида)” мавзусида, ТХТМФМТТЭБ методисти Н.Садриддинованинг “Модда ва энергия алмашинишига оид масалалар ечиш методикаси” мавзусида амалий машғулот ўтдилар. Шаҳар ХТХҚТУМОИ ва Низомий номидаги ТДПУ профессор-ўқитувчилари ушбу машғулотлар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

— Ўқувчининг дарсларни пухта ўзлаштириши унинг психо-физиологик ҳолатига ҳам кўп жиҳатдан боғлиқ, — дейди 266-мактаб директори И.Тўраев. — Бугунги семинарда боланинг билиш фаолиятига таъсир кўрсатадиган омиллар хусусида фикрлашиб олинди. Ўқитувчи-педагогларнинг биринчи галдаги вазифаси бола маънавиятини юксалтириш, иқтидорини юзага чиқариш экан, бундай амалий семинарлар улар фаолиятини яхшилашга хизмат қилиши шубҳасиз.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99871)215-50-94 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 30

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.