“Миллий рақслар” фестивал-танлови

2017.04.04 | Янгиликлар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Халқ таълими вазирлиги томонидан  жорий йилнинг 31 март куни Тошкент шаҳридаги 5-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида “Миллий рақслар” фестивал-танловининг республика босқичи ўтказилди. Унда танловнинг туман ва вилоят босқичида муваффақиятли қатнашган “Баркамол авлод” болалар марказлари ва умумий ўрта таълим мактабларининг рақс тўгараги аъзолари иштирок этди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Иштирокчилар гуруҳ ижрочилигида 2 та шарт асосида беллашишган бўлса, яккахон ижрочиликда 1 шарт бўйича ўз маҳоратларини намоён қилишди.

Танловнинг якуний натижаларига кўра, “Гуруҳ ижрочилиги” йўналиши бўйича 1-ўринни Сурхондарё вилояти, 2-ўринни “Баркамол авлод” республика болалар бадиий ижодиёт маркази, 3-ўринни Тошкент вилояти жамоалари эгаллади, “Яккахон ижрочилик” йўналишида 1-ўрин Тошкент вилояти, 2-ўрин Бухоро ва Навоий вилоятлари, 3-ўринга Андижон, Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари лойиқ деб топилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Фестивал-танлов ғолиблари Халқ таълими вазирлигининг эсдалик совғалари ва дипломлари билан тақдирланди.

Маълумот учун: Мазкур фестивал-танловнинг туман (шаҳар) ва ҳудудий босқичларида 6000 нафарга яқин болалар иштирок этган, Республика босқичида эса ҳудудлардан ташриф буюрган 136 нафар  ўқувчилар  қатнашди.
 

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

 

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 32

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.