Ўқитувчилар форуми

2017.03.25 | Янгиликлар

Халқ таълими вазирлиги томонидан жорий йилнинг 24-25 март кунлари Тошкент шаҳрида “Ижтимоий фанларни ўқитиш ва маънавий-маърифий ишларни такомиллаштиришда ўқув-тарбия жараёнининг сифат ва самарадорлиги: муаммолар ва ечимлар” мавзусидаги форум ўтказилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармонида 2017-2021 йилларда мамлакатимиз тараққиётини янада жадаллаштиришга доир устувор вазифалар белгилаб берилди. Ҳаракатлар стратегиясидаги бешта устувор йўналишлардан тўртинчиси ижтимоий соҳани ривожлантиришга қаратилиб, унда таълим-тарбия тизимини тараққий эттириш масаласи ҳам ўрин олган. Фармонга биноан таълим ва илм-фан соҳасини янада ривожлантириш борасида комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Бунда халқ таълими тизимида кенг ислоҳотларни амалга ошириш орқали таълим-тарбия сифатини ошириш вазифалари белгиланган.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ижтимоий фанлар таълимини такомиллаштириш йўналишида олиб борилган ишларини сарҳисоб қилиш мақсадида ташкил қилинган форумда Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, ёш тадқиқотчилар ҳамда жойлардан ташриф буюрган 300 нафардан ортиқ устозлар иштирок этишди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Форум доирасида республиканинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган ўқитувчилар иштирокида бир неча тадбирлар ўтказилди. Дастлаб форум иштирокчилари жорий йилнинг 24 март куни Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги 9-мактабда ташкил қилинган маҳорат дарсларида иштирок этишди.  

Шундан сўнг форум қатнашчиларининг “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуи, “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи ҳамда “Ўзбекистон  халқлари тарихи” давлат музейига саёҳат қилишди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Бугун Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида форумнинг ялпи йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш якунида республикадаги ўзининг касб маҳорати, фидойилиги, фаоллиги билан ажралиб турган бир гуруҳ ижтимоий фанлар ўқитувчилари ва методистлари  “Халқ таълими аълочиси” кўкрак-нишони билан тақдирланди. Шундан кейин форум 5 та йўналишдаги шўъбаларга бўлинган ҳолда давом этиб, унда ҳудудлардан ташриф буюрган иштирокчилар эришган ютуқлари, ўқитиш сифатини ошириш, ўқувчиларнинг бўш вақтини тўғри ташкил этиш, ёшларда мафкуравий иммунитетни кучайтириш, оила-маҳалла-таълим муассасаси ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш борасидаги илғор тажрибаларини тақдим этишди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ҳар бир вилоят иштирокчилари ҳудудий муаммолардан келиб чиқиб тақдимотлар ўтказдилар. Хусусан, Қашқадарё вилояти вакиллари тарих фани шўъбасида ижтимоий фанларни ўқитишда инновацион технологиялардан фойдаланиш масалаларида баҳс-мунозарага киришди, хоразмлик педагоглар ўқувчиларнинг тарихий тафаккурини шакллантиришда виртуал саёҳат дарсларини ташкил этиш борасида тақдимот намойиш этдилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ижтимоий фанларга умумтаълим мактабларида ўқитилаётган 4 та, яъни тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари, “Миллий  истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар фани туркумига кирувчи фанлар” ҳамда “Иқтисодий билим асослари” фанлари киритилган. Умумтаълим мактабларида ушбу фанларни ўқитишга жами 918 соат ажратилган бўлиб, бу жами фанларга ажратилган 9078 соатнинг 10,5 фоизини ташкил этади.
    
Бугунги кунда республикамиздаги 9680 та умумтаълим мактабларида тарих-ҳуқуқ фанларидан – 18 599 нафар, “Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар фани туркумига кирувчи фанлар” ҳамда “Иқтисодий билим асослари” фанларидан – 6817 нафар педагоглар дарс беришмоқда. Ижтимоий фанлар ўқитувчилари умумтаълим мактабларидаги жами ўқитувчиларнинг 6,5 фоизини ташкил этмоқда. Шунингдек, маънавий-маърифий ишлар бўйича 9000 нафардан ортиқ мутахассислар фаолият олиб бормоқдалар.

Форум натижасида ижтимоий фанларни ўқитиш самарадорлигини оширишга доир  тавсиялар ишлаб чиқилди ҳамда мазкур форум ҳудудларда ҳам ташкил этиш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.


Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

 

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 34

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.