“Халқ таълими тизимидаги энг яхши веб-сайтлар – 2015” кўрик-танлови бошланди

2015.03.11 | Янгиликлар

 

“Халқ таълими тизимидаги энг яхши веб-сайтлар – 2015” кўрик-танлови бошланди

 

Халқ таълими вазирининг 2015 йил 5 мартдаги 60-сонли буйруғига асосан “Халқ таълими тизимидаги энг яхши веб-сайтлар – 2015” кўрик-танлови бошланди.

Кўрик-танловда қатнашиш учун талабномалар 2015 йилнинг 1 апрелидан 10 апрелига қадар tanlov.uzedu.uz сайти орқали қабул қилинади ва рўйхатга олинади. Талабномаларни сайтга киритиш учун tanlov.uzedu.uz тизими орқали аутентификациядан ўтиши лозим.

Кўрик-танлов қуйидаги 4 та номинация бўйича ўтказилади:

1-номинация – энг яхши таълим муассасаси веб-сайти;

умумий ўрта таълим, болалар мусиқа ва санъат, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг веб-сайтлари ўртасида;

2-номинация – энг яхши ўқитувчи веб-сайти;

умумий ўрта таълим, болалар мусиқа ва санъат, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари зқитувчиларининг веб-сайтлари ўртасида;

3-номинация – энг яхши ўқувчи веб-сайти;

умумий ўрта таълим, болалар мусиқа ва санъат, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ўқувчиларининг веб-сайтлари ўртасида;

4-номинация – халқ таълими тизимидаги энг яхши ташкилот (муассаса) веб-сайти;

Халқ таълими тизимидаги бошқарув органлари (вилоят халқ таълими бошқармалари, туман(шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари) ва улар тассаруфидаги ташкилотлар (Баркамол авлод марказлари, Ахборот ресурс марказлари), педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтлари, давлат педагогика институтлари ва республика ташкилотларининг веб-сайтлари ўртасида.

Хоҳиш билдирган муассаса ва ташкилотлар кўрик-танловнинг ҳамкорлари бўлишлари ва қўшимча номинациялар таъсис этишлари мумкин. Танловни ташкил этишга доир қўшимча маълумотлар учун Ташкилий қўмитага (0-371) 239-88-52, 239-47-07 ва Мултимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш марказига (0-371) 202-13-93 ички рақамлар: 602, 606, 201) мурожаат қилишингиз мумкин.

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 36

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.