Замонамиз куйчиси

2015.03.06 | Янгиликлар

Замонамиз куйчиси

 

Жорий йилнинг 6 март куни Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан илк маротаба ташкил этилаётган “Замонамиз куйчиси!” республика қўшиқлар танловининг якуний босқичи бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 31 октябрдаги “Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-2256-сонли қарори асосида Халқ таълими вазирлиги томонидан ташкил этилган танловда болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари қатнашдилар.

Мазкур танловнинг вилоят босқичи жорий йилнинг 15-25 февраль кунлари республикамизнинг барча ҳудудларида бўлиб ўтиб, унда 5606 нафар иқтидорли иштирокчилар қатнашдилар. 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган ёш овоз соҳиблари хонандалик йўналиши бўйича ижодий жамоа ёки яккахон ҳолда кенг жамоа олдида жонли ижрода Зулфия қаламига мансуб шеърлардан фойдаланиб яратилган қўшиқларини ҳакамлар ҳайъатига тақдим этдилар.

Республика танловининг якуний босқичига жами 150 нафардан зиёд иштирокчилар қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритдилар. Якунда 1 нафардан    1-,2- ўрин ҳамда 2 нафар 3-ўрин, шунингдек, саҳна маданияти, энг яхши матн, энг яхши овоз соҳиблари ҳам аниқланади.

Танловнинг якуний босқичи жорий йилнинг 6-7 март кунлари Пойтахтимиздаги Чилонзор тумани 6-болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида бўлиб ўтади.

Халқ таълими вазирлиги

Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 37

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.