Қатъиятли янги авлод

2016.06.27 | Янгиликлар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Бугун ўзининг мустақил фикрига эга, бир нечта хорижий тилларни мукаммал биладиган, ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдалана оладиган, қисқача айтганда, қатъиятли янги авлод ҳаётга дадил кириб келмоқда.

Мазкур жараёнда узлуксиз таълим тизимининг муҳим бўғини ҳисобланган “Баркамол авлод” Республика болалар бадиий ижодиёт марказининг алоҳида ўрни бор. Ушбу марказ ёшларни она-Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида вояга етказиш, касб-ҳунарларнинг бошланғич сир-асрорларини ўргатишда салмоқли ҳисса қўшаётир.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Айни пайтда марказда 727 нафар ўғил-қиз жалб қилинган 38 та тўгарак фаолият кўрсатаяпти. Муассасамизда узлуксиз равишда турли тадбирлар, кўрик-танлов ҳамда ижодий беллашувлар ташкил этилади. Шу йўл билан навқирон авлоднинг билим олишга, касб-ҳунар эгаллашга бўлган қизиқишларини ошириб борамиз.

Қолаверса, марказимиз тўгараклари аъзолари мамлакатимиз миқёсида уюштирилаётган қатор кўрик-танловларда муваффақиятли қатнашиб, ўз иқтидорини намойиш қилаяпти. Хусусан, ўтган йилнинг ноябрь ойида “Ёш ҳунарманд” кўрик-танловининг финал босқичида заргарлик тўгараги аъзоси Бунёд Мирзахўжаев, ёғоч ўймакорлиги тўгараги аъзоси Абдулла Исматуллаев фахрли биринчи ўринни, майда пластика тўгараги вакили Камрон Холматов эса иккинчи ўринни эгаллади.

Шу билан бирга, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга хизмат қилаётган “Камалак юлдузлари” болалар ижодиёти фестивалида ҳам марказимиз аъзолари фаол қатнашмоқда.

Ўқувчи-ёшларнинг санъатга, гўзалликка бўлган муҳаббатини янада ошириш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш мақсадида марказимизда карвинг санъати, ўғил болалар учун рақс, драма, фортепиано ҳамда шахмат тўгараклари фаолияти йўлга қўйилган.

Президентимизнинг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида муассасамизда инглиз тили тўгараги фаолият кўрсатаётир. Бундан ташқари, жойлардаги “Баркамол авлод” болалар марказлари учун махсус инглиз тили тўгараги ўқув режаси лойиҳаси ишлаб чиқилди ва амалиётга татбиқ этилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўқувчиларнинг ёзги таътилини мазмунли ҳамда мароқли ташкил қилиш учун махсус ўқув режаларини ишлаб чиқдик. Шунга кўра, марказимизда бир қатор юмушлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган “Меҳрибонлик” оромгоҳида марказимиз ташаббуси билан тузилган мунчоқли безак ва майда пластика тўгараклари самарали фаолият олиб бормоқда.

Қисқача айтганда, марказ ўғил-қизларнинг чинакам тарбия масканига айлансин, деймиз. Зеро, ёшликда олинган билим тошга ўйилган нақш кабидир.

Дониёр ЭРМАТОВ,
"Баркамол авлод"
Республика болалар бадиий
ижодиёт маркази директори.

 

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 38

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.