“Меҳрибонлик” оромгоҳи чорлайди

2016.06.16 | Янгиликлар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги “Меҳрибонлик” соғломлаштириш оромгоҳининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


    
Тадбирда Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти, “Sen yolg`iz emassan” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси вакиллари иштирок этди.


    

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


Мазкур оромгоҳ Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Қизил-сув қишлоғида жойлашган бўлиб, жорий йилги ёз давомида 4 мавсумда жами 1040 нафар тарбияланувчиларнинг дам олдирилиши режалаштирилган.  
    
Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларининг таълим-тарбия олишлари зарур шарт-шароит яратиш, уларнинг ёзги таътил кунларини мазмунли ва мароқли ташкил этиш бўйича ҳам Халқ таълими вазирлиги томонидан аниқ чора-тадбирлар асосида қатор ишлар амалга оширилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


    
“Меҳрибонлик” соғломлаштириш оромгоҳи мавсумга шай ҳолга келтирилган, жумладан, оромгоҳдаги 277 ўринли ётоқxона, 200 ўринли ошxона, маънавият ва маърифат хонаси, тиббиёт xонаси, спорт майдончалари (катта футбол, катта теннис, кичик футбол, гандбол, баскетбол, волейбол, бадминтон, кичик теннис учун мўлжалланган маxсус майдонлар), 360 м3 сув сиғимига эга бўлган чўмилиш ҳавзаси, 10 та болалар суҳбат айвончаси, 300 ўринлик ёзги кино-концерт амфитеатри, 7 та тўгарак xоналари, компьютер синфлари болаларга хизмат қилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларининг қандай турдаги китобга бўлган қизиқишлари аниқланиб, Республика болалар кутубхонаси ҳамда Республика илмий-педагогик кутубҳонаси фондидан 5000 дан ортиқ китоблар ҳамда болаларнинг севимли газета ва журналлари оромгоҳга келтирилди.
    
Мавсум давомида болаларнинг қизиқишлари бўйича бадиий, техник ижодиёт, ўлкашунослик ва экология йўналишидаги 6 та ҳамда инглиз тили ва компьютер саводхонлиги тўгараклари, жами 8 та йўналишдаги тўгараклар фаолият кўрсатмоқда. Мазкур тўгаракларнинг самарали ва мазмунли фаолият кўрсатиши учун “Баркамол авлод” Республика марказларидан зарур жиҳозлар ҳамда малакали мутахассислар жалб қилинган.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 36

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.