Билимлар куни

2014.09.02 | Янгиликлар

 

Мамлакатимиздаги умумтаълим мактабларида 2 сентябръ  куни биринчи қўнғироқ садолари янграб, “Билимлар куни” тадбири ва “Мустақиллик дарслари” бўлиб ўтди. Бу йил 587 минг нафардан зиёд ўғил-қиз мактабларнинг биринчи синфига ўқишга борди. Анъанага кўра 12 номдаги сифатли ўқув анжомлари, дарсликлар ҳамда ўқувчи сумкасидан иборат Президентимиз совғалари ўқув йилининг дастлабки кунида уларга тантанали тарзда топширилди.

 

 

 Давлатимиз раҳбарининг 2012 йил 10 декабрдаги «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўғил-қизларга билим масканига илк бор қадам қўйганданоқ хорижий тиллар ўқитилмоқда. Бу йил 1-синфлар учун 553 минг нусха инглиз, 21 минг нусха немис, 17 минг нусха француз тили дарсликлари қайта нашр этилди. 2-синф ўқувчилари учун 591 минг нусха янгидан чет тили дарсликлари ва ўқитувчилар учун 22 минг нусха методик қўлланмалар чоп қилинди. Улар ўқувчи китоби, ўқитувчи учун методик қўлланма ва мултимедиали иловалар (DVD-диск)дан иборат.

Ўқувчилар 1-синфда қизиқарли савол-жавоб, ўйин тарзидаги машғулотлар орқали ўзга тил оламига олиб кирилса, 2-синфда чет тилидаги сўзларни нафақат эшитиш, балки гапириш, ёзиш ва ўқиш кўникмаларини эгаллай бошлайди. Бу ўқитувчилардан ўзига хос педагогик билим ва маҳоратни талаб этади. Шу боис янги ўқув йили арафасида мамлакатимиз миқёсида 18 минг нафар чет тили ўқитувчиси махсус малака ошириш курсларида ўқитилди.

Жорий йил инвестиция дастури асосида 381 мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Таълим муассасаларини мебел, ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компютер техникаси, спорт анжомлари ва мусиқа асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш ишлари олиб борилаётир.

Янги ўқув йили учун 605 номдаги 34,5 миллион нусха дарслик ва ўқув-методик қўлланмалар чоп етилиб, жойларга етказилди. Бошланғич синф ўқитувчилари учун илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялари асосида 7 номдаги методик қўлланма ҳамда уларнинг мултимедиали иловалари тайёрланди.

 Биз дунё тамаддунига бешик бўлган, жаҳон илм-фани ривожига беқиёс ҳисса қўшган улуғ алломалар авлодимиз. Буюк аждодларимиз билан ҳар қанча фахрлансак, ғурурлансак арзийди.

 Президентимиз Ислом Каримовнинг 2014 йил 15-16 май кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти” мавзусидаги халқаро конференциянинг очилиш маросимидаги нутқида бу ҳақда атрофлича сўз юритилди. Мазкур нутқда баён этилган фикрларни мамлакатимиз таълим тизимининг барча бўғинларида чуқур ўрганиш, унинг мазмун-моҳиятини ёшлар онги ва қалбига сингдириш фарзандларимизни улуғ ота-боболаримизга муносиб бўлишга, мамлакатимизда ҳар томонлама ривожланиш, юксак марраларни забт этиш учун яратиб берилган шароитлардан унумли фойдаланишга руҳлантиради.

 Давлатимиз раҳбарининг халқаро конференциядаги нутқи китоб ҳолида нашр этилиб, барча таълим масканларига этказилди. 2 сентябр куни “Мустақиллик дарслари”да ушбу китоб асосида ўтилган машғулотлар савиясини ошириш мақсадида 15 мингга яқин ижтимоий-гуманитар йўналишидаги профессор-ўқитувчилар, таниқли олимлар, соҳа мутахассислари жалб этилди. Шу билан бирга, мазкур дарсларда мамлакатимизда барча соҳаларда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг маъно-мазмунини, танлаган тараққиёт йўлимиз, янги демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш борасида еришаётган ютуқ ва марраларимизнинг моҳияти ва аҳамиятини ёш авлод шуурига таъсирчан услуб ва шаклларда этказиш, уларнинг қадр-қимматини чуқур англатишга алоҳида эътибор қаратилди.

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 38

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.