Моҳир педагог, фидойи устоз

2014.09.24 | Янгиликлар

Самарқанд вилояти Оқдарё тумани халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли 8-умумтаълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси Саида Умирқулова қарийб 30 йилдан буён ёшларга таълим бериб келмоқда.

 

Унинг “Кимё дарсларида мураккаб мисолларни ечиш”, “Элементлар оламига саёҳат”, “Мўъжизасиз мўъжизалар”, “Ўзбекистонда кимё фани ва саноатининг тараққиёти”, “Ўқув лаборатория жиҳозларидан фойдаланиш орқали ўқувчиларнинг билим самарадорлигини ошириш” каби мавзулардаги илмий ишлари кенг жамоатчилик томонидан алоҳида эътироф этилган. Унинг шогирдлари ҳар йили фан олимпиадаси ва билимлар беллашувларида муваффақиятли иштирок этиб келмоқда.

 

Халқ таълими аълочиси С. Умирқулова 2011 йили давлатимиз раҳбари фармонига биноан “Фидокорона хизматлари учун“ ордени билан тақдирланган.

 

Манба: www.uza.uz

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99871)215-50-94 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 33

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.