Бош вазир 9-мактабга китоблар тўпламини тақдим этди

2019.03.27 | Янгиликлар

Алоҳида таъкидлаш жоизки, юртбошимиз Шавкат Мирзиёев хайрли ташаббусни илгари суриб, раҳбарларни ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоб совға қилишга чорлаган эди. Оз фурсат ичида мазкур ташаббусни мамлакатимизда фаолият олиб бораётган раҳбарлар қўллаб-қувватлаб, қадрдон ўқув даргоҳига китоблар совға қила бошлади.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги 9-мактабга ташриф буюрди. Ўзи таҳсил олган мактабда бўлиб, таълим маскани кутубхонасига шахсий китоблар тўпламини тақдим этди.

Мазкур хайрли ташаббус ўтган ҳафтада бошланган бўлиб, президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов Шофиркондаги мактабга, шунингдек, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов пойтахтимиздаги 22-мактабга ўғил-қизлар учун қизиқарли бўлган адабиётларни совға қилди.

Келгусида ушбу ташаббус ўқувчи-ёшларнинг мутолаага қизиқишини ҳамда интеллектуал салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

Халқ таълими вазирлиги барча фуқароларни ушбу хайрли ишда фаол иштирок этишга чақиради.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100187, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 243-уй.
Телефон: (+99871)265-90-92, факс: (+99871)265-90-92 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 32

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.