«Adolat» газетасида чоп этилган мақола юзасидан изоҳ

2019.03.25 | Янгиликлар

«Adolat» газетасининг 2019 йил, 15 март, 11-сонида чоп этилган «Журналист ёлғон гапирди…(ми)?» мақоласи юзасидан Халқ таълими вазирлиги изоҳи:

Халқ таълими вазирлиги дарсликларда камчиликлар борлигини ҳеч қачон яширмаган ва уларни бартараф этиш устида иш олиб бормоқда. Жорий йилнинг 13 март куни кенг жамоатчиликни ушбу жараёнга жалб этиш мақсадида “Дарсликларни биргаликда такомиллаштирайлик” мавзусида танлов эълон қилинди.

Муаллиф ўз мақоласида 7-синфлар учун мўлжалланган “Ўзбекистон тарихи” ва “История Узбекистана” дарсликларида Абу Наср Фаробий туғилган  ва вафот этган йилларида хатоликларни кўрсатган. Шу билан бирга, муаллиф “Ўзбекистон тарихи” китобининг 2017 йилда чиққан нашри ва “История Узбекистана” дарслигининг 2013 йилда чоп этилган, ҳозирда амалда фойдаланилмайдиган нашрларини солиштирган.

Ижара асосида фойдаланиладиган дарсликларининг даврийлигига кўра, дарсликлар ҳар 4 йилда қайта нашр этилади. 2013 йилда чоп этилган “История Узбекистана” 2017 йилда қайта чоп этилган ҳамда бу хатолик тўғриланган.

Ҳозирда  Вазирликнинг eduportal.uz порталида 7-синф учун “История Узбекистана” дарслигининг электрон шакли 2017 йилги нашри бўлиб,  янгиланган ҳолда чоп этилган.

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 38

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.