Фан олимпиадаларининг ҳудудий саралаш босқичи бошланди!

2019.03.23 | Янгиликлар

Ўқувчиларнинг баҳорги таътил кунларини мазмунли ташкил этиш мақсадида фан олимпиадасининг III (вилоят) босқичи республиканинг барча ҳудудларида жорий йилнинг 23-27 март кунлари ўтказилмоқда.

Хабарингиз бор, ўн бир йиллик мажбурий умумий ўрта таълим тизимига ўтилиши муносабати билан бу йил илк бор 11-синф ўқувчилари фан олимпиадаларида қатнашмоқда.
Жорий йилги фан олимпиадаларининг учинчи (вилоят) босқичида жами 20298 нафар ўқувчилар (шундан, 7491 нафари 9-синфда, 6683 нафари 10-синфда 6124 нафари 11-синфда) иштирок этмоқда.
Таъкидлаш жоизки, жорий йилдан фан олимпиадасини ўтган ўқув йилларга нисбатан адолат принциплари ва шаффофлик тамойиллари асосида ўтказиш таъминланмоқда. Шу мақсадда вилоят марказидаги олимпиада ўтказиладиган ҳар бир ўқув хонасида видеокузатув мосламалари мавжуд, шунингдек, барча туман (шаҳар)лардан келиш учун қулай таълим муассасалари белгиланди. Бундан ташқари, ота-оналар учун олимпиада жараёнларини тўғридан-тўғри (онлайн) видеокузатув мосламалари орқали кузатиш имконияти яратилди.
Эътиборлиси, барча фанлар бўйича ҳакамлар ҳайъати ва апелляция комиссияси аъзолари таркибига ҳудуддаги олий таълим муассасалари, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази ҳамда академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг тажрибали ўқитувчилари жалб этилди.
Фан олимпиадаларининг топшириқлари (ёзма иш ва тест) малакали мутахассисларни жалб этилган ҳолда тайёрланди. Олимпиада топшириқлари махфийлиги таъминланиб, масъуллар орқали электрон вариантда ҳимояланган (махсус код) ҳолда олимпиада бошланишидан бир соат аввал жойларга етказилади.
Олимпиада топшириқлари эса жойларда ҳакамлар ҳайъати томонидан экспертизадан ўтказилади.
Ҳудудларда фан олимпиада жараёнларини мувофиқлаштириш учун штаб ташкил этилди ва Республика таълим маркази мутахассислари барча вилоятларга сафарбар этилди.
Халқ таълими тизимида барча саъй–ҳаракатлар шаффофлик, адолат ва сифат тамойили асосида олиб борилмоқда.
Шу боис, Халқ таълими вазирлиги фан олимпиадаларининг учинчи (вилоят) босқичини ўтказишга масъул бўлган ҳудудий халқ таълими бошқармалари бошлиқлари ва масъул ходимлари, ташкилий қўмита ва ҳакамлар ҳайъати аъзолари, кузатувчиларини олимпиадаларни ШАФФОФ, АДОЛАТЛИ ва СИФАТЛИ ўтказишга чақиради.
Халқ таълими вазирлиги барча олимпиада иштирокчиларига омад тилайди!

Фан олимпиадасининг учинчи (вилоят) босқичи ўтказиладиган таълим муассасалари РЎЙХАТИ


Қорақалпоғистон Республикаси
Нукус шаҳар  46-умумий ўрта таълим мактаби
Нукус шаҳар  22-кичик туман рақамсиз уй

Андижон вилояти
Андижон шаҳридаги 41-умумий ўрта таълим мактаби
Андижон шаҳар, 5-даҳа, Қоратут МФЙ, 48-уй

Бухоро вилояти
Бухоро шаҳар 2-умумий ўрта таълим мактаби
Бухоро шаҳар О.Эшонов кўчаси, 3-уй 

Жиззах вилояти
Жиззах шаҳар  1- умумий ўрта таълим мактаби 
Жиззах шаҳар, О.Алимов кўчаси 26 уй

Қашқадарё вилояти
Қарши шаҳри Нодирабегим номидаги 2-ИДУМИ
Қарши шаҳри 7-кичик туман, Шўртан маҳалласи

Навоий вилояти
Навоий шаҳар 11-давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби
Навоий шаҳар Мирзо Улуғбек кўчаси 6-уй

Наманган вилояти
Наманган шаҳар  52-умумий ўрта таълим мактаби
Наманган шаҳар  3-кичик ноҳия

Самарқанд вилояти
Самарқанд шаҳар  9-умумий ўрта таълим мактаби
Самарқанд шаҳар Деволи Кўндаланг МФЙ Нор Якубов кўчаси 27- уй 

Сурхондарё вилояти
Термиз шаҳар 11-умумий ўрта таълим мактаби
Термиз шаҳар, "Фарҳод" маҳалласи, 19-уй

Сирдарё вилояти
Гулистон шаҳар, 8-умумий ўрта таълим мактаби
Гулистон шаҳар, 3-микрарайон

Тошкент вилояти
Нурафшон шаҳар  1-умумий ўрта таълим мактаби
Нурафшон шаҳар Шон-шуҳрат кўчаси №1

Фарғона вилояти
Фарғона шаҳар 2-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби
Фарғона шаҳар, Мураббийлар кўчаси 37-уй

Хоразм вилояти
Урганч шаҳар  2-умумий ўрта таълим мактаби
Урганч шаҳри А.Қодирий кўчаси 20-уй

Тошкент шаҳар
Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги 224-умумий ўрта таълим мактаби
Хўжалик кўчаси 55 уй

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 32

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.