#BolalargaErtakHadyaEting баҳорги акцияси эълон қилинди

2019.03.20 | Янгиликлар

Жорий йилда ушбу қувончли байрам арафасида Gross Insurance компанияси ҳамда Orient Finance Bank ва New Life Insurance билан биргаликда #BolalargaErtakHadyaEting баҳорги акциясини ўтказишини эълон қилди.
Ушбу акциянинг моҳияти нимада?
Жорий йилнинг 21 мартидан 31 мартига қадар хоҳловчилар болаларга эртак ҳадя этиши мумкин!
Бунинг учун нималарни амалга ошириш керак?
Бунинг учун болалигингиздаги севимли китобингизни олиб келишингиз ёки янгисини харид қилиб, эзгу ниятлар билан китобларни қабул қилиш жойида қолдиришингиз керак. Gross Insurance компанияси Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида ушбу китобларни республикамиз бўйлаб мактаблар, меҳрибонлик уйлари, интернатлар ва болалар шифохоналари бўйича тақсимлайди. 21 март куни юртдошларимиз болалар кутубхонасини тўлдиришга ўз ҳиссасини қўшиши мумкин. Китобларни қабул қилиш жойлари “Samarqand Darvoza”, “Compass”, “Mega Planet” савдо-кўнгил очар марказлари ҳамда пойтахтимизнинг йирик истироҳат боғларида ўрнатилади.
Агар сиз буни 21 мартга қадар амалга оширишга улгурмасангиз, ҳечқиси йўқ.
Китобларни қабул қилиш жойлари Gross Insurance компаниясининг ҳар бир филиалида 31 мартга қадар фаолият юритади.
Компаниянинг энг яқин филиалини топиш учун мобил иловамизни юклаб олинг.

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99871)215-50-94 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 34

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.