ХТВ вакиллари Андижонда фуқароларнинг мурожаатлари бўйича сайёр қабул ўтказди

2019.03.19 | Янгиликлар

Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Умаров бошчилигидаги делегация жорий йилнинг 15 март куни фуқароларнинг мурожаатлари бўйича сайёр қабул ўтказди.

Қабулда Халқ таълими вазирининг маслаҳатчиси Ғайрат Шоумаров, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Фурқат Бузруков ҳамда вилоят прокуратурасининг бўлим бошлиғи Ш.Эргашев иштирок этди.

Халқ таълими вазирлиги ва вилоят прокуратураси вакиллари сайёр қабул давомида 28 нафар фуқаронинг мурожаатларини тинглади ва ўрганди.

Мазкур жараёнда 12 та мурожаат ўрганилиб, ижобий ҳал этилди. Яна 10 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий маслаҳат бериш орқали тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, Халқ таълими вазирлиги вакиллари томонидан 6 та мурожаатни ўрганиб чиқиш ишларини якунлаш бўйича муддат белгиланди.

Жумладан, бир гуруҳ фуқаролардан мактаб директорининг ноқонуний ҳаракатлари бўйича мурожаати ўрганиб чиқиш учун прокуратура органларига юборилди.

Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти томонидан Андижон вилоятидаги туман халқ таълими бошқармаларига фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99871)215-50-94 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 31

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.