«Ўқитувчи мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаш мақсадида ижтимоий акция ўтказилмоқда

2019.03.18 | Янгиликлар

Халқ таълими вазирлиги «Ўқитувчи мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаш учун ижтимоий акция ташкиллаштирди. Жумладан, пойтахтимиз кўчаларида ҳаракатланаётган жамоат транспортларида ўқитувчи касбини улуғловчи ижтимоий рекламалар пайдо бўлди.

Таъкидлаш жоизки, ҳар бир инсон ҳаётида ўқитувчи деган сўз муҳим аҳамият касб этади. Боиси, муаллим ёш авлодни тарбиялайдиган ва келажакда юрт фаровонлиги учун катта ҳисса қўшувчи шахсдир. Шу боис ўқитувчининг мамлакат ва жамиятда тутган ўрни ҳам беқиёс ҳисобланади.

Халқ таълими вазирлигига жамиятда ўқитувчи ўрни ва мақомини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш топширилган. Улардан бири «Ўқитувчи мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг ишлаб чиқилишидир.

Ушбу ҳужжат ўқитувчи фаолияти билан боғлиқ ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий алоқаларини белгилайди. Қонун лойиҳасида таълим муассасаларида ўқитувчиларининг ҳуқуқий мақомини такомиллаштириш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда зарур шарт-шароитлар яратилишига ҳам эътибор қаратилган.

Мазкур ҳужжат ўқитувчининг ҳуқуқ ва вазифаларини белгилайди. Шунингдек, ўқитувчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш масалаларини тартибга солади.

Қонун лойиҳасида таълим муассасаларида ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш, шу жумладан, ободонлаштириш, металл парчалари ва чиқиндиларни йиғиш, шунингдек, қишлоқ хўжалигида мавсумий ишларни ва шу каби бошқа ишларга жалб этишга йўл қўйилмаслиги белгиланган.

Қолаверса, ўқувчиларнинг ота-оналари ўқитувчининг ишига асоссиз аралашиш ҳуқуқига эга эмаслар.

Шунингдек, ушбу ҳужжатда моддий ва ижтимоий хавфсизлик масалалари, хусусан, ўқитувчиларни рағбатлантириш масалалари ҳам инобатга олинган.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 34

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.