Буюк тарихдан – буюк келажак сари

2019.03.16 | Янгиликлар

Президентимизнинг 28 февраль – 1 март кунлари Наманганнинг кўҳна ва қадимий, аждодларимизнинг шавкатли ўтмиши ва беқиёс бунёдкорлик салоҳиятини ўзида мужассам этган Тўрақўрғон туманидаги қадимий Ахсикент ёдгорлигида ҳам бўлди. Давлатимиз раҳбари ташрифи чоғида мазкур гўшани бутун дунё аҳли ҳавас ва ҳайратига сазовор туристик масканга айлантириш масалаларига алоҳида тўхталган эди. Шунингдек, Ахсикентни Фарғона водийси цивилизацияси маркази бўлганлигини эътироф этиш асносида ёш авлодни Ватанга муҳаббат, она юртга садоқат руҳида камол топтиришда бундай обидаларга мунтазам саёҳат уюштириш, бой ва қадимий тарихимиз ҳақидаги билимларини бойитишдаги аҳамиятини алоҳида таъкидлади.

Айни пайтда Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси ташаббуси билан “Буюк тарихдан – буюк келажак сари” шиори остида вилоятдаги барча умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг Ахсикентга саёҳатлари уюштирилмоқда.

15 март куни буюк тарихимиз кўзгуси, очиқ осмон остидаги музей сифатида эътироф этилаётган қадимий Ахсикентга Тўрақўрғон ва Мингбулоқ туманларидаги умумтаълим мактабларининг 500 нафарга яқин ўқувчилари, устоз-муаллимлар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамкорликда саёҳат қилдилар.

Қадимий Ахсикент билан яқиндан танишув, аждодларимизнинг бунёдкорлик борасидаги юксак салоҳияти ифодаси бўлган ер ости сув иншооти ўғил-қизларда катта таассурот қолдирди.

“Ахсикент” туризм маскани дирекцияси директори, тарих фанлари номзоди, доцент Тоҳиржон Қозоқовнинг 1000 йилликларни ўзида мужассам этган тарихий обидалар, сув иншооти, Ахсикент ёдгорлиги ҳақидаги илмий манбаларга асосланган маълумотлари ўқувчиларнинг тарихимиз борасидаги билимларини янада бойитди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 35

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.