Мактабга сифатли тайёрлаш

2014.11.06 | Янгиликлар

“Соғлом бола йили” давлат дастурининг 94-бандига мувофиқ Халқ таълими вазирлиги томонидан илк маротаба ота-оналар учун болаларни мактабга тайёрлаш бўйича 5 та китоб яратилди.

Мазкур қўлланмалар фарзанди мактабгача таълим тизимига қамраб олинмаган ота-оналар учун мўлжалланган бўлиб, улар ёрдамида боланинг дунёқараши, мантиқий фикрлаши ва нутқи ривожлантирилади, уни шахсий гигиена қоидалари билан таништиради.

Қўлланмалар “Болажон” таянч дастури асосида рангли-безакли шаклда тайёрланган ва Мактабгача таълим муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Республика ўқув-методика маркази қошидаги илмий кенгаш томонидан тасдиқланган.

Қўлланмалар 5 та китобдан иборат бўлиб, жами 2,5 млн. нусха (ҳар бир китоб 446 минг нусхадан) чоп этилди ва 436 130 нафар оилаларга бепул тарқатилмоқда. Булар:

 

 

1.“Nutq o‘stirish, o‘qish va savodga tayyorlash”;

 


 

2.“Matematik tasavvurlarni shakllantirish”;



 

3. “She'riy asarlar to‘plami”;

 


 

4.“Nasriy asarlar to‘plami”;

 


 

5.“Sog‘ tanda – sog‘lom aql”.

Жойларда туман (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимларининг мактабгача таълим услубчилари, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди ва бошқа ҳамкор ташкилот ва идоралар вакиллари билан биргаликда мактабгача таълимга қамраб олинмаган 5-7 ёшли фарзандли оилалар рўйхати шакллантирилиб, ҳозирда уларга мактаб кутубхоналар орқали қўлланмалар бепул тарқатилмоқда. Ота-оналар қўлланмадан йил давомида фойдаланган ҳолда ўз фарзандини мактаб таълимига сифатли тайёрлайди.

Бугунги кунда республика бўйича жами 4950 та мактабгача таълим муассасасига 581 539 нафар бола қамраб олинган.

 

Халқ таълими вазирлиги

 Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 37

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.