Янги дарслик муҳокамада

2014.12.02 | Янгиликлар

Мултимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш марказида “Бошланғич синфларда инглиз тилини ўқитиш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистондаги Британия Кенгаши ҳамкорлигида ташкиллаштирилган тадбирда турли вазирлик ва идора вакиллари, умумтаълим мактаблари раҳбарлари ва чет тили ўқитувчилари иштирок етди.

Анжуманда сўзга чиққанлар Президентимизнинг “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида олиб борилаётган ишлар ва янгиликлар хусусида алоҳида тўхталиб ўтди. 3-синф ўқувчилари учун нашрга тайёрланаётган “Kids' English”  дарслиги муаллифлари ўқув қўлланманинг қулайлик ва афзалликлари ҳақида фикр билдирди. Шунингдек, давра суҳбатида бошланғич синфларда инглиз тилини ўқитишнинг самарали усуллари, педагогларнинг узлуксиз касбий малакасини ошириш, ўқувчилар билимларини баҳолаш мезонини ўрганиш масалалари таҳлил этилди.

 — Бошланғич синф ўқувчиларининг инглиз тилидаги кўникмаларини оширишда педагогларга ўқув қўлланмалари асосий ёрдамчи бўлиб хизмат қилади, — дейди “Kids' English”  дарсликлари муаллифи Лутфулло Жўраев. — Айни пайтда замонавий коммуникатив методикалар асосида яратилаётган янги дарсликни тайёрлаш бўйича иш олиб бораяпмиз. Ўқув қўлланма Республика таълим маркази, Абдулла Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказий институти, ЎзДЖТУ ҳузуридаги чет тилларни ўқитишнинг инновацион методикаларини ривожлантириш республика илмий-амалий маркази мутахассислари тавсиялари асосида такомиллаштирилмоқда.

Инглиз тили ўқитувчиларига дарсликдан унумли фойдаланиш, машғулотларни юқори савияда ташкил етиш бўйича мутахассислар томонидан керакли тавсиялар берилди. Иштирокчилар ўзаро фикр алмашиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

 

Гулюз ОРИФЖОНОВА,

“Маърифат” мухбири

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 38

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.