“RoboCraft” курслари ташкил этилди

2019.01.29 | Янгиликлар

Жорий йилнинг 29 январида “Баркамол авлод” Республика болалар ўлкашунослик ва экология марказида “RoboCraft” махсус курсларининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда Халқ таълими вазирлиги Int Tech корхонаси билан ҳамкорлигида ташкил этилган махсус курс имкониятлари борасида иштирокчиларга батафсил маълумот берилди.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда ўқувчи-ёшларнинг ижодкорлик қобилиятларини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, “Баркамол авлод” Республика болалар ўлкашунослик ва экология марказида болаларга робот ва дастурлар ишлаб чиқаришни ўргатиш мақсадида “RoboCraft” ихтисослаштирилган курсларнинг очилиши инновацион ислоҳотларни янада ривожлантирилмоқда.

Аҳамиятли жиҳати шундаки, тақдимот маросимида Ўзбекистонда ишлаб чиқилган 3D принтери ҳамда Junior E робот-дизайнери иштирокчилар эътиборини ўзига жалб этди. Ўқувчилар STEM методикаси асосида ўтиладиган курс машғулотларида 3D принтерида ишлаш, жумладан, дастурлаш, роботлар ясаб, уларни бошқаришни ўрганаётганликлари ҳақида маълумот беришди.

Тадбир давомида ўқувчилар томонидан ясалган роботларнинг қандай вазифаларни бажариши амалда кўрсатиб берилди.

Асосийси, бугун дунё эътиборида бўлган робототехника, 3D-дастурлаш, конструкторлаш каби замонавий билимларга эга бўлиш учун юртимиз ёшларига ҳам кенг имкониятлар яратилмоқда. Келгусида мазкур ўқув курслари ҳар бир мактабда ташкил этилиши режага киритилган.

“RoboCraft” ихтисослаштирилган курсларига қизиқиши бўлган ижодкор ўқувчилар Юнусобод тумани, 15-даҳа, Аҳмад Дониш кўчаси 72-А уй манзилига мурожаат этишлари мумкин.

Мурожаат учун телефонлар: +99871 2221544

 

Халқ таълими тизимига оид сўнги янгиликлар билан вазирликнинг телеграм канали орқали ҳам танишиб боришингиз мумкин.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 37

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.