Буюк Британия компаниялари Ўзбекистонда хусусий мактаблар очишни режалаштирмоқда

2019.01.22 | Янгиликлар

Британиянинг Acumen Education компанияси MBU Capital инвестиция компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда ҳамёнбоп хусусий мактаблар тармоғини яратишни режалаштирмоқда.

Жорий йилнинг 21 январида Acumen Education ҳамда MBU Capital компанияларининг делегация аъзолари мамлакатимизга таълим тизими ва маҳаллий шароитларни ўрганиш учун ташриф буюрди. Делегацияга MBU Capital компанияси муассиси, ижрочи директори ва инвестиция бўйича бош мутахассиси Иқбол Муҳаммад ҳамда Acumen Education ижрочи директори Марк Лабович раҳбарлик қилмоқда.
Халқ таълими вазири ўринбосари Атабек Назиров Британия компаниялари делегациясини қабул қилди. Мазкур учрашувда томонлар Ўзбекистонда таълим муассасаларини очиш бўйича масалалар муҳокама қилинди.

Учрашувда Британия компаниялари вакиллари томонидан айни пайтда Ўзбекистонда ҳамёнбоп хусусий хусусий мактаблар тармоғини ва премиум мактабини ҳамда хорижий университет очиш учун сармоя киритиш масалаларини кўриб чиқилаётгани ҳақида таъкидладилар.
Тадбир иштирокчилари юртимиздаги таълим тизими, шунингдек, мактаб таълимини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ҳамда хусусий мактабларни ишга туширишда Британия компаниялари билан ҳамкорлик йўналишлари билан танишдилар.
Атабек Назиров Халқ таълими вазирлиги мазкур лойиҳа бўйича Acumen Education ва MBU Capital компанияларини қўллаб-қувватлаши ҳамда таълимга оид маълумотларни тақдим этишга тайёр эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Acumen Education и MBU Capital компаниялари делегацияси ташрифи жорий йилнинг 26 январигача давом этади. Делегация аъзолари иштирокида мамлакатимизнинг давлат ташкилотлари, шунингдек, молия институтларида учрашув ва музокаралар ўтказади ҳамда улар Тошкент ва Самарқанд шаҳридаги мактабларга ташриф буюрадилар.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99871)215-50-94 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 31

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.