Бухоро шаҳридаги 4-мактабга Иоганн Кристоф Фридрих фон Шиллер номи берилди

2019.01.17 | Янгиликлар

17 январь куни Бухоро шаҳридаги 4-сон немис тили фанига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабига немис шоири, файласуфи, санъатшунос ва драматург, тарих фанлари профессори ҳамда ҳарбий шифокор Иоганн Кристоф Фридрих фон Шиллер номи берилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари Сарвар Бабаходжаев, Ўзбекистондаги Гёте Институти филиали раҳбари ўринбосари Дилдора Муҳамадаминова иштирок этди.

Таълим муассасасида ташкил этилган тантанали маросимда сўзга чиққанлар Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 20-22 январь кунлари Германия Федератив Республикасига амалга оширадиган расмий ташрифи арафасида мактабга бундай ном берилиши давлатларимиз ўртасида илм-фан, таълим соҳасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди.

Шунингдек, Фридрих Шиллернинг ҳаёт йўли ҳақида мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Тадбир давомида иштирокчилар таълим муассасасида олиб борилаётган таълим ва тарбия жараёни билан билан яқиндан танишишди.

Эслатиб ўтамиз, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Германия Федератив Республикасига ташрифи арафасида Тошкент ва Самарқанд шаҳридаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабларига немис файласуфлари номи берилган эди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 32

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.