Қўлланмаларни жойларга етказиш тартиби тасдиқланди

2014.12.17 | Янгиликлар

Халқ таълими вазирлиги томонидан "Соғлом бола йили" Давлат дастурига асосан мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинмаган болаларни мактабга тайёрлашга мўлжаллаб чоп этилган беш номдаги ("Нутқ ўстириш, ўқиш ва саводга тайёргарлик", "Математик тасаввурларни шакллантириш", "Ше'рий асарлар тўплами", "Насрий асарлар тўплами", "Соғ танда - соғлом ақл") қўлланмаларнинг жойларга етказилиши ва улардан оилаларнинг фойдаланишини таъминлаш тартиби тасдиқланди. Халқ таълими вазирлигининг мактабгача таълим муассасалари бўлими бошлиғи Сабоҳат Миржалилова билан суҳбатимиз шу хусусда бўлди.

- МТМга қамраб олинмаган болалар учун чоп этилган беш номдаги қўлланмаларни жойларга этказиш ва улардан фойдаланиш тартиби ҳақида сўзлаб берсангиз.

- Мазкур тартиб беш номдаги рангли, суратли китобларни манзилли рўйхат асосида босқичма-босқич жойларга етказишни кўзда тутади. Унга кўра, жараён қуйидагича амалга оширилади. Аввало, Республика "Таълимтаъминот" унитар корхонаси қўлланмаларни нашриётдан қабул қилиб олгач, уларнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги корхоналарига етиб боришини таъминлайди. Китоблар ташкилотлар орқали тақсимотга асосан умумтаълим мактаблари кутубхонасига етказилади. Уларни тарқатиш юзасидан туман(шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил етиш бўлимларининг буйруғи чиқарилиб, мас'уллар тайинлангач, қўлланмалар ота-оналарга берилади.

Қўлланмалардан унумли фойдаланишни аҳоли ўртасида тарғиб қилиш, МТМ тарбиячилари ва бошқа мас'улларнинг оилаларда тушунтириш ишларини олиб боришини ташкил етиш мақсадида 10000 тўплам қўлланма мамлакатимиздаги мавжуд 4950та мактабгача таълим муассасаси(ҳар бирига икки тўпламдан), ҳудудий малака ошириш институтлари(ҳар бирига беш тўпламдан), Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари (ҳар бирига бир тўпламдан), Мактабгача таълим муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш республика ўқув-методика маркази(ўн олти тўплам)га берилди. Шу кунгача бу босқичдаги барча ишлар якунланди.

- Қўлланмалар ота-оналарга қай тартибда тарқатилмоқда?

- Беш номдаги китоблар фақат мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинмаган 5-6 ёшли фарзандлари бор оилаларга тақдим этилади. Ота-оналар китобни олгач, ҳақиқатан ҳам, китоб берилгани, фарзандлари 1-синфга борганда китобни мактаб кутубхонасига қайтариши тўғрисидаги ҳужжатга имзо чекади. Ҳар бир ота-она фарзанди билан бир йил давомида қўлланмалар асосида шуғулланади. Юқорида қайд этилганидек, фарзанди 1-синфга қабул қилингач, китобларни мактаб кутубхонасига қайтаради. Айни пайтда мазкур рисолалар 5-6 ёшли фарзандлари мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинмаган 436130 хонадонга етказилмоқда.

- Китоблардан тўғри фойдаланиш бўйича ота-оналарга еўл-еўриқ кўрсатиш борасида қандай ишлар амалга оширилиши кўзда тутилган?

- Бу масала бўйича ҳам тартибда муайян вазифалар белгиланган. Жумладан, туман(шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари методистлари, мактабгача таълим муассасалари педагоглари ўз ҳудудларидаги 5-6 ёшли фарзандлари мактабгача таълим муассасасига қамраб олинмаган оилаларга беш номдаги қўлланмалардан фойдаланиш юзасидан маслаҳатлар беришаяпти. Маҳалла, туман(шаҳар) миқёсида мавзуга оид ўқув-семинарлар ташкил этилаётир. Жараёнда МТМ тарбиячилари ҳам фаол иштирок етиб, муассаса қошида ота-оналарга фарзандлари билан шуғулланиш бўйича амалий ёрдам ва кўрсатмалар беришмоқда. Мактабгача таълимнинг мазмун-моҳиятини тарғиб қилувчи тадбирлар ўтказилиб, уларга имкон қадар кўпроқ ота-оналарни жалб этиш, ташвиқот ишларининг савиясини оширишга алоҳида эътибор қаратилаяпти.

Хайриддин МУРОД ёзиб олди.

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 36

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.