Бахтимиз қомуси

2014.12.15 | Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими ва Адлия вазирликлари, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси ҳамда бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказиб келинаётган  “Конституция — бахтимиз қомуси” танловининг республика босқичи якунланди.

Танловни ўтказишдан мақсад  Конституциямизнинг мазмун-моҳиятини ўқувчилар онгига сингдириш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини янада ошириш, фаол ўқувчилар эришаётган натижаларни тарғиб қилиш ҳамда қўллаб-қувватлашдан иборатдир. Бунда Президентимизнинг 2001 йил 4 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганишни ташкил этиш тўғрисида”ги фармойиши дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. Ушбу ҳуқуқий ҳужжат ижроси доирасида ўқув масканларида Асосий Қонунимизнинг мазмун-моҳияти, унда белгиланган тушунча ва тамойиллар чуқур ўрганилаяпти.
Жумладан, ҳар йили Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқув муассасаларида Конституциямизни ўрганиш самарадорлигини тизимли ошириб бориш мақсадида ташкил этиладиган “Ҳуқуқий билимлар” ойлиги ҳам болаларимизнинг бу борадаги саводхонлигини юксалтиришга кўмаклашаётир. Ҳуқуқий саводхонлик ойлиги доирасида ўтказилган танловнинг дастлабки босқичларида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларидан тўрт миллион нафардан зиёд ўқувчи қатнашган бўлса, унинг ҳудудий босқичларида 28 нафар иштирокчининг ижодий ишлари саралаб олиниб, республика босқичига тавсия қилинди.
Кўрик-танлов иншолар ва тасвирий санъат йўналишида ўтказилиб, ижодий ишлар нуфузли танлов ҳайъати томонидан баҳолаб борилди. Якуний хулосаларга кўра, иншолар танлови йўналишида биринчи ўрин Учқўрғон туманидаги 13-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Муштарий Аҳмаджоновага насиб қилди. Тасвирий санъат йўналишида эса Бухоро шаҳридаги 34-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Ҳамрохон Олимованинг иқтидори эътироф этилди.
— Конституциямизни ўқиб-ўрганиш орқали мамлакатимизнинг мустақил тараққиёт йўли, унинг халқаро майдонда тутган ўрни, ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш йўлидаги саъй-ҳаракатларга оид тасаввурларимизни бойитаяпмиз, — дейди танлов иштирокчиси, Қорақалпоғистон Республикаси 2-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Б. Жапбарбергенова. — Унда қатнашиш эса ҳуқуқий саводхонлигимизни янада оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Тадбир доирасида Республика “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси томонидан тайёрланган Ўзбекистон Республикаси давлат рамзлари, Ватан тимсоллари акс эттирилган туркум плакатларнинг тақдимоти ҳамда ўқувчи-ёшларнинг ижодий ишлар кўргазмаси ҳам ўтказилди.

 

Манба: www.xs.uz

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 35

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.