“Менинг ижод маҳсулим” ўқувчи-ёшлар медиа фестивалининг Республика босқичи иштирокчилари аниқланди

2018.12.27 | Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 августдаги “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3907-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссияси мажлисининг 2017 йил 27 декабрдаги 3-сонли баёни ижросини таъминлаш, умумтаълим мактабларида таълим олаётган ижодкор ўқувчи-ёшлар фаолиятини оммалаштириш, касб-маҳоратларини ривожлантириш ҳамда уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида ташкил этилаётган “Менинг ижод маҳсулим” Республика ўқувчи-ёшлар медиа фестивали Низомига мувофиқ жорий йилнинг 20 декабрь кунига қадар 530 нафар ўқувчиларнинг ижодий ишлари қабул қилиниб, жорий йилнинг 24 декабрь куни Тошкент шаҳридаги Республика болалар кутубхонасида фестивалнинг Республика босқичи учун ижодий ишлар сараланди.

Ҳакамлар ҳайъати аъзолари ва Республика ташкилий қўмитаси қарорига мувофиқ Низом талабларига мос деб топилган 80 баллдан юқори баҳоланган ижодий ишлар ва уларнинг муаллифлари фестивалнинг Республика босқичида иштирок этиш учун тавсия этилди.

Иштирокчилар рўйхатини юклаб олиш

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100187, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 243-уй.
Телефон: (+99871)265-90-92, факс: (+99871)265-90-92 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 32

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.