Э Ъ Л О Н

2018.12.24 | Эълонлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ш.М.Мирзиёевнинг Сурхондарё вилоятига ташрифлари давомида юклатилган топшириқлар ижроси муҳокамаси ҳамда шаҳар ва туманларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан жорий йилнинг 8 ноябрь куни Сурхондарё вилояти ҳокимлигида ўтказилган йиғилиш баёни (20.11.2018 йил 01-21/1-3497-сон)да берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, 2018 йилда умумтаълим мактабларига мебель, ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, спорт инвентарлари ва бошқа жиҳозларни харид қилиш бўйича ўтказилаётган тендер бекор қилинди.

Мазкур тендерда иштироклар тақдим этган тендер таклифларини ҳамда маҳсулот намуналарини қайтариб олиб кетишлари сўралади.

Қўшимча маълумот олиш учун Давлат буюртмачисининг қуйида келтирилган манзилига ҳар куни (шанба ва якшанба кунларидан ташқари) соат 10:00 дан 18:00 гача мурожаат қилиш мумкин:

100187, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Буюк Ипак йўли кўчаси, 243-уй, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги.

Мурожаат учун телефон: (+99871) 266-12-51.

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99871)215-50-94 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 32

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.