“Президент асарларини ўрганамиз” танлови якунланди

2014.12.24 | Янгиликлар

Жорий йилнинг 23-24-декабр кунлари Тошкент шаҳрида Халқ таълими вазирлиги томонидан конституциямизнинг 22 йиллигига бағишлаб “Президент асарларини ўрганамиз” кўрик-танловининг Республика босқичи ўтказилди.

Халқ таълими вазирлиги томонидан 2001 йилдан бери умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари ўртасида "Президент асарларини ўрганамиз" танлови ўтказиб келинмоқда. Уни ўтказишдан асосий мақсад ўқувчи-ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, уларга бош қомусимиз мазмун-моҳиятини пухта ўргатиш, юртимизда инсон ҳуқуқлари ва еркинликларини кафолатлаш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини тушунтиришдан иборат.

Танлов тўрт босқичда: мактаб, туман, вилоят ва республика миқёсида ўтказилиб, унда ўқувчилар ижодий ишлари билан иштирок етадилар ҳамда ҳуқуқий билмларини намойиш қилишади. Кўрик-танловнинг якуний республика босқичида барча ҳудудлардан ташриф буюрган жами 15 нафар ўқувчи ўзаро беллашди. Танлов якунларига кўра Навоий вилояти Навоий шаҳридаги 11-ихтисослаштирилган мактабининг 9-синф ўқувчиси Худойқулова Сабина 1-ўринни қўлга киритди. 2-ўринни Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани 27-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Мўминбайева Шоира егаллаган бўлса, 3-ўрин Тошкент шаҳри А.Хлебушкина номидаги 22-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси Ўролов Абдулҳайга насиб етди.Кўрик-танлов ғолиб ва иштирокчиларига Халқ таълими вазирлигининг диплом ва есдалик совғалари тақдим етилди.

 

Халқ таълими вазирлиги

Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 38

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.