Китоб – бебаҳо маънавий хазина

2015.01.08 | Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан таълим масканлари, ахборот-ресурс марказлари, “Баркамол авлод” болалар марказларида мактаб ўқувчиларининг қишки таътилини сермазмун ўтказиш мақсадида турли қизиқарли маърифий тадбирлар, ижодий танловлар, викториналар ўтказилмоқда.

Республика болалар кутубхонасида ташкил етилган “Китоб – бебаҳо маънавий хазина” номли маърифий кеча улардан биридир. Ушбу тадбирга Тошкент шаҳридаги Мурувват уйлари тарбияланувчилари, махсус мактаб-интернатлар ўқувчилари таклиф етилди.

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида таълим соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларни кучли ижтимоий ҳимоялаш, махсус таълимни давр талабига мос тарзда такомиллаштириш, ўқитиш сифати ва мазмунини юксалтиришга алоҳида еътибор қаратилмоқда.

Ихтисослашган таълим-тарбия масканларининг моддий-техник базасини яхшилаш, уларни замонавий жиҳозлар, ахборот-коммуникация воситалари, махсус ускуна ва мебеллар билан таъминлаш, алоҳида еҳтиёжли болаларга замонавий усуллар ёрдамида педагогик, ижтимоий, даволаш-коррексион хизматлар кўрсатиш юзасидан кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Республика болалар кутубхонасида ҳам юртимизда болалар учун чоп етилган турли ўқув-маърифий, бадиий, илмий-техникавий адабиётлар билан бирга аудио ёзувли, брайл алифбосидаги китобларни имконияти чекланган ўқувчилар еътиборига ҳавола етиш учун зарур шарт-шароит яратилган. Айни пайтда махсус таълим масканлари тарбияланувчиларининг талабига кўра ушбу ўқув муассасаларига зарур адабиётлар, босма нашрларни йетказиб бериш йўлга қўйилган.

 – Масканимизда таянч-ҳаракат аъзоларида нуқсони бўлган 300 нафардан ортиқ ўқувчи таълим олади, – дейди Тошкент шаҳридаги 1-Мурувват уйи тарбиячиси Ҳамида Рустамова. – Уларнинг билим олиши, юксак маънавиятли шахс бўлиб вояга йетиши учун ҳамма шароит мавжуд. Махсус дастур асосида таълим бериш жараёнида болаларнинг китобхонлик маданиятини, миллий адабиётимизга бЎлган меҳрини ошириш юзасидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Тадбирда ўқувчиларнинг адабиётга оид билимини синовдан ўтказувчи ижодий викторина ўтказилди. Фаол қатнашган ўғил-қизларга бадиий китоблардан иборат совғалар топширилди. Санъаткорлар иштирокидаги мусиқий дастур иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади.

 

Манба: www.uza.uz

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 31

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.