Ватан улуғ – бурчим муқаддас

2015.01.09 | Янгиликлар

Мамлакатимиз истиқлолга эришгач, барча соҳалар сингари ҳарбий йўналишда ҳам замонавий қурол-яроғ ва техника билан таъминланган, юксак талаб ва стандартларга жавоб берадиган, мамлакатимиз хавфсизлиги, ҳудудий яхлитлигини, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ишончли ҳимоя қилишга қодир миллий армияни шакллантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Юртбошимиз Ислом Каримов “Миллий армиямиз – мустақиллигимизнинг, тинч ва осойишта ҳаётимизнинг мустаҳкам кафолатидир” асарида таъкидлаганидек, Ватан ҳимоячилари кунини фақат ҳарбий хизматчилар емас, айни вақтда армия сафларида ўз бурчини ўтаб қайтган ватандошларимиз ва ертага хизматга борадиган минг-минглаб навқирон фарзандларимизнинг қутлуғ байрами деб қабул қилишимиз лозим.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 9 декабрдаги “Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида”ги Ф-4390-сонли Фармойишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан Халқ таълими вазирлигининг 2014 йил 13 декабрдаги 342-сонли буйруғи ва тадбирлар режаси тасдиқланиб, ижрога йўналтирилган.

Мазкур буйруқ билан халқ таълими тизимида 2014 йил 15 декабрдан 2015 йил 14 январгача “Ҳарбий ватанпарварлик” ойлиги эълон қилинган.

“Ҳарбий ватанпарварлик” ойлиги доирасида 2015 йил 14 январ куни барча таълим муассасаларида ҳарбийлар, фахрийлар, ёзувчи ва шоирлар, таниқли санъаткорлар иштирокида “Мардлик ва жасорат дарслари” ҳамда учрашув ва давра суҳбатларини ташкил етилиши белгиланган.

Таълим муассасаларида 14 январ – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ўтказиладиган “Мардлик ва жасорат дарслари” ва байрам тантаналарини Республика таълим маркази томонидан тайёрланган қуйидаги дарс ишланмаси ҳамда методик тавсиялар асосида ўтказилиш ва оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилиш тавсия этилади.

Таълим муассасаларида 14 январ – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ўтказиладиган “Мардлик ва жасорат дарслари” дарс ишланмаси

Умумтаълим мактабларида 14 январ – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам тадбирини ўтказиш юзасидан тавсия

Халқ таълими вазирлиги

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 38

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.