Э Ъ Л О Н

2018.12.11 | Эълонлар

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги кириб келаётган янги 2019 йил байрамида Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган болалар, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларига “Президент совғаси”ни тайёрлаш учун қалам очқич (йўнгич) ва ширинликларни харид қилиш мақсадида танлов ўтказилишини эълон қилади.

Буюртмачи: Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги.

Манзил: Тошкент шаҳар, 100187, М.Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 243-уй.

Молиялаштириш: Ҳомийлик маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Буюртмачи мазкур танловга Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган болалар, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларига “Президент совғаси”ни тайёрлаш учун қалам очқич (йўнгич) ва ширинликларни харид қилиш учун етказиб берувчиларни таклиф этади.

Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган болалар, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларига “Президент совғаси”ни тайёрлаш учун қалам очқич (йўнгич) ва ширинликларнинг номи, миқдори ва энг юқори нархи қуйидагилар (рус тилида):

№ лота

Наименование товара

Ед.изм.

Кол-во

Предельная цена
(в сумах)

1.

Печенье молочное 170гр. (Цветная упаковка)

штук

11 000

3 250,0

2.

Печенье традиционное 135гр. (Цветная упаковка)

штук

11 000

3 080,0

3.

Молочный шоколад (Milk chocolate) 90гр.

штук

11 000

5 550,0

4.

Молочный шоколад (Premium Milk chocolate) 100гр.

штук

11 000

7 748,0

5.

Точилка (с контейнером должен быть изготовлен из прочного пластика и оснащен двумя лезвиями разной длины, остро заточенными лезвиями из нержавеющей стали)

штук

11 000

5 707,0

 

 

Ҳар бир маҳсулот алоҳида лот сифатида кўриб чиқилади.

Барча маҳсулотлар жорий йилнинг 20 декабрига қадар етказилиши ҳамда ширинликларнинг эскириш муддати 2019 йил 20 январдан кам бўлмаслиги шарт.

“Ўқув таълим-таъминот” ДУКнинг “Таълим таъминот Жихоз” Республика филиалининг қуйидаги манзилига етказиб берилиши шарт:

Тошкент шаҳар, 100175, Олмазор тумани, Соғбон кўчаси, 13-проезд, 28-уй.

Танловда қатнашиш истагини билдирган корхона ва ташкилотлар ўз таклифларини тақдим этишларидан олдин иштирок этаётган лотлар бўйича ўз маҳсулотлар намуналарини вазирликка тақдим этишлари шарт. Вазирлик томонидан ушбу маҳсулот намунларини қабул қилганлик бўйича далолатнома расмийлаштирилади.

Тақдим этилаётган танлов таклифлари ёпиқ ҳолда (муҳрланган конвертда) расмий мурожаат хати билан бирга 2018 йил 14 декабрь кунига қадар Тошкент вақти билан соат 12-00 гача қуйидаги манзилга тақдим этилиши лозим.

Манзил: Тошкент шаҳар, 100187, М.Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 243-уй.
телефон: (+99871) 266-12-51.

Белгиланган муддатдан кечиккан мурожаатлар инобатга олинмайди. Вазирлик танловда қатнашиш истагини билдирган корхона ва ташкилотлар томонидан танлов таклифини тайёрлаш билан боғлиқ бўлган ҳужжатларга жавобгар эмас.

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99871)215-50-94 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 37

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.