Э Ъ Л О Н

2018.11.27 | Эълонлар

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги кириб келаётган янги 2019 йил байрамида Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган болалар, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларига “Президент совғаси”ни тайёрлаш учун канцелярия маҳсулотлари ва уларни жойлаштиришга мўлжалланган қутилар харид қилиш мақсадида танлов ўтказилишини
ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Буюртмачи: Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги.

Манзил: Тошкент шаҳар, 100187, М.Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 243-уй.

Молиялаштириш: Ҳомийлик маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Буюртмачи мазкур танловга Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган болалар, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларига “Президент совғаси”ни тайёрлаш учун канцелярия маҳсулотлари ва уларни жойлаштиришга мўлжалланган қутиларни харид қилиш учун етказиб берувчиларни таклиф этади.

Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган болалар, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларига “Президент совғаси”ни тайёрлаш учун канцелярия маҳсулотлари ва уларни жойлаштиришга мўлжалланган қутиларнинг номи, техник талаблари, миқдори ва энг юқори нархи қуйидагилар (рус тилида):

 

 

Ҳар бир маҳсулот алоҳида лот сифатида кўриб чиқилади.

Барча маҳсулотлар жорий йилнинг 15 декабрига қадар етказилиши ҳамда ширинликларнинг эскириш муддати 2019 йил 20 январдан кам бўлмаслиги шарт.

“Ўқув таълим-таъминот” ДУКнинг “Таълим таъминот Жиҳоз” Республика филиалининг қуйидаги манзилига етказиб берилиши шарт:

Тошкент шаҳар, 100175, Олмазор тумани, Соғбон кўчаси, 13-проезд, 28-уй.

Танлов таклифи умумий қийматининг 1 (бир) фоизи миқдордаги закалат пули билан таклиф кафолатланиши шарт. Закалат пули танлов иштирокчиларига (ғолиб бундан мустасно) 11 банк куни ичида қайтарилади. Танлов ғолибининг закалати шартнома шартларининг танлов ғолиби томонидан керакли тарзда бажарилишига қадар кафолат сифатида буюртмачининг ихтиёрида бўлади ҳамда шартнома шартлари тўлиқ бажарилгандан кейин танлов ғолибига 11 банк куни ичида қайтарилади. Бунда шартнома шартлари бажарилмаган, қисман бажарилмаган ёки муддатидан кечиктириб бажарилган тақдирда танлов ғолибининг закалат пули буюртмачининг ихтиёрида қолдирилади. Закалат суммаси ҳар бир маҳсулот учун алоҳида тўлов топшириқномасида кўрсатилган ҳолда вазирликнинг Молия вазирлиги ғазначилигида очилган, қуйида келтирилган махсус ҳисоб рақамига ўтказилиши шарт:

Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳ/р.: 23 402 000 300 100 001 010

ХККМ Марказий банк Бош бошқармаси МФО: 00014, ИНН: 201 122 919

ш/хр: 401 410 860 262 667 950 100 075 002

ИНН: 201 122 808, ОКОНХ: 97300.

Юқорида кўрсатилган тартибда закалат суммаси билан бириктирилмаган танлов таклифлари кўриб чиқилмайди.

Танловда қатнашиш истагини билдирган корхона ва ташкилотлар ўз таклифларини тақдим этишларидан олдин иштирок этаётган лотлар бўйича ўз маҳсулотлар намуналарини вазирликка тақдим этишлари шарт. Вазирлик томонидан ушбу маҳсулот намунларини қабул қилганлик бўйича далолатнома расмийлаштирилади.

Тақдим этилаётган танлов таклифлари ёпиқ ҳолда (муҳрланган конвертда) расмий мурожаат хати билан бирга 2018 йил 30 ноябрига қадар Тошкент вақти билан соат 12-00 гача қуйидаги манзилга тақдим этилиши лозим.

Манзил: Тошкент шаҳар, 100187, М.Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 243-уй. 
телефон: (+99871) 266-12-51.

Белгиланган муддатдан кечиккан мурожаатлар инобатга олинмайди. Вазирлик танловда қатнашиш истагини билдирган корхона ва ташкилотлар томонидан танлов таклифини тайёрлаш билан боғлиқ бўлган ҳужжатларга жавобгар эмас.

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100187, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 243-уй.
Телефон: (+99871)265-90-92, факс: (+99871)265-90-92 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 35

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.