Таълимда инновациялар, инвестициялар ва интеллектуал салоҳият: муаммолар, таҳлиллар ва истиқболлар

2018.11.26 | Янгиликлар

Навоий давлат педагогика институти ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида “Таълимда инновациялар, инвестициялар ва интеллектуал салоҳият: муаммолар, таҳлиллар ва истиқболлар” мавзусида республика илмий-амалий конференция ўтказилди.

Конференцияда узлуксиз таълим тизимида тадқиқот олиб бораётган мутахассис-олимлар, мустақил изланувчилар илмий-назарий изланишларининг амалий татбиқлари борасидаги тажрибали мактаб ўқитувчиларининг таклиф ва тавсиялари, умумтаълим фанларини ўқитишда инновацион технологиялардан фойдаланиш, таълим тизимига инвестицияларни кенг татбиқ қилиш ва интеллектуал салоҳиятни янада юксалтириш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизими самарадорлигини янада такомиллаштириш, таълим, илмий тадқиқот, моддий техника база, молиявий, халқаро алоқалар ва бошқарув фаолиятининг устувор йўналишларини ривожлантириш ва такомиллаштириш ҳамда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили“ Давлат дастури асосида белгиланган вазифалар доирасида бажарилаётган изланишларга бағишланган илмий тадқиқот ишлари натижалари асосидаги маърузалар тингланди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 31

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.