Халқ таълими вазирлигида M&C Saatchi компанияси вакиллари билан учрашув бўлди

2018.11.23 | Янгиликлар

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлигида M&CSaatchi компанияси халқаро бизнес ва махсус лойиҳалар директори Сабрина Хейнеки билан учрашув бўлиб ўтди.

Меҳмонни Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов қабул қилди ва соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсадлари ҳақида сўзлаб берди.

Таъкидландики, вазирлик мактабларда замонавий методологиялар асосида хорижий тилларни ва информатика фанларини ўқитишни кучайтириб, мактаб битирувчиларига ахборот технологиялари соҳасида муносиб иш топиш имкониятини яратиш ниятида.

Сабрина Хейнеки VR/AR технологиялари асосида хорижий тилларни ўрганиш бўйича янги маҳсулот ҳақида гапириб берди. Шу билан бирга, у болаларни истеъдодини аниқловчи ва уларни маълум бир мутахассисликка тайёрловчи компаниялар ҳақида маълумот берди.

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ушбу компаниялар билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш истаги борлиги айтиб ўтилди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 31

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.