Долзарб вазифалар муҳокама этилди

2015.02.04 | Янгиликлар

Халқ таълими вазирлигининг 2014-йилги фаолияти якунларини сарҳисоб этиш ва 2015 йили тизимда амалга ошириладиган муҳим вазифаларга бағишланган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда вазирлик ҳайъат аъзолари, бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари бошлиқлари, давлат педагогика ва малака ошириш институтлари ректорлари, барча туман(шаҳар) ХТМФМТТЭ бўлимлари мудирлари, Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг минтақвий филиаллари директорлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. Мажлисни Халқ таълими вазири, ҳайъат раиси Улуғбек Иноятов олиб борди.

Ҳайъат раиси ҳисобот даврида таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини ошириш юзасидан бажарилган ишлар, қўлга киритилган ютуқлар, умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларида ўқувчи-ёшларни соғлом ва баркамол етиб тарбиялаш учун яратилган шарт-шароитлар тўғрисида ахборот берди. Жумладан, Инвестиция дастурига мувофиқ, йил давомида 380та умумтаълим мактабида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиб, зарур ўқув-лаборатория анжомлари, замонавий ахборот-коммуникасия технологиялари билан таъминланди. Дарслар илғор педагогик ва ахборот технологиялари асосида ўтилишини таъминлаш мақсадида "Соғлом бола йили" Давлат дастури доирасида 1-синф ўқитувчилари учун 410 минг нусхада йетти номдаги методик қўлланма ва 49300 дискда уларнинг мултимедиали иловалари тайёрланиб, таълим муассасаларига тўлиқ етказилди.

Маърузачи 2015 йилда бажарилиши лозим бўлган энг муҳим вазифаларга алоҳида тўхталиб, бу йилги Инвестиция дастурига киритилган республика бўйича жами 380та таълим муассасасида қурилиш-таъмирлаш ишлари сифатли ва белгиланган муддатларда бажарилишини таъминлаш, чет тили ўқитувчиларининг малакасини мунтазам ошириб бориш мақсадида жойлардаги таянч мактабларда узлуксиз малака ошириш курсларини самарали ташкил этиш, чет тили хоналаридаги жиҳозлардан самарали фойдаланишни таъминлаш, бошланғич таълим сифатини ошириш, мактабгача таълим муассасалари фаолиятини янада жонлантириш, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, халқ таълими тизимида хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш ҳамда маънавий-маърифий ишларни тўғри йўлга қўйиш лозимлигини алоҳида таъкидлади.

Халқ таълим вазири ўринбосари, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ижро этувчи директори Эркин Искандаров болалар спорти иншоотларидан самарали фойдаланиш ҳамда ўқувчи-ёшлар ўртасида спортни янада оммалаштириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида маъруза қилди. Ўтган 2014-йилда 115 та болалар спорти объектлари фойдаланишга топширилгани, спорт иншоотларини барча зарур спорт анжомлари ва ускуналари билан жиҳозлаш ҳамда қайта жиҳозлашга жами 21 млрд. сўм йўналтирилгани, спорт объектларидан самарали фойдаланиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилаётгани қайд этилди. 2015 йил жиҳозлаш ва қайта жиҳозлаш дастури асосида харид қилинадиган спорт анжомлари ва ускуналарининг манзилли дастур асосида таълим муассасаларига ҳамда спорт иншоотларига етказилиш масаласи муҳокама этилди.

Йиғилишда умумтаълим муассасаларининг малакали кадрларга, хусусан, чет тили фани ўқитувчиларига эҳтиёжини қондириш, тизимда кадрлар захирасини яратиш, мактаб ўқувчилари ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, ҳуқуқбузарликлар содир етилишининг олдини олиш, болалар саломатлигини сақлаш ва бошқа вазифалар хусусида ҳам сўз юритилиб, иштирокчилар фикр-мулоҳазалари тингланди. Анжуман сўнгида тизимдаги муҳим масалалар юзасидан тегишли тавсиялар ишлаб чиқилиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар белгилаб олинди.

Халқ таълими вазирлиги 

Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 35

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.