Ўқувчилар баҳорги таътилда нималар билан машғул бўладилар?

2015.03.20 | Янгиликлар

Жорий йилнниг 21-мартидан бошлаб умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари баҳорги таътилга чиқади. Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, у асосида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, ўқувчи-ёшлар ўз қизиқиши ва имкониятидан келиб чиққан ҳолда фан тўгараклари, спорт сексиялари, “Баркамол авлод” болалар марказларидаги тўгаракларда шуғулланишлари мумкин.

Республикадаги барча умумий ўрта таълим мактабларига ўқувчиларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда хорижий тилларни ўргатиш, турли фанлардан тўгараклар ва спорт машғулотларини баҳорги таътил вақтларида узлуксиз ишлашини таъминлаш вазифаси топшрилиган. Умумий ўрта таълим мактабларидаги барча тўгараклар бепул.

Таътил кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлар бўйлаб 9-синф ўқувчилари ўртасида фан олимпаидаларининг ИИИ вилоят босқичи ҳамда “Умид ниҳоллари” спорт мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтади.

Шунингдек, Республикамиздаги 278 та болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари таътил давомида “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан маҳаллаларда кам таъминланган оилалар ва уларнинг фарзандлари учун “Мен – обод юрт фарзандиман” номли консерт дастурлари ташкил етадилар.

Бундан ташқари таътил давомида ўқувчилар спорт билан шуғулланишлари учун умумий ўрта таълим мактаблари, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, спорт мажмуаларидаги тўгараклар ва сексиялар, сузиш ҳавзалари тўлақонли фаолият кўрсатади.

Қолаверса, республикадаги 211 та “Баркамол авлод” болалар марказларида ташкил етилган 4500 га яқин тўгараклар узлуксиз фаолият кўрсатмоқда. Мазкур марказларда уч ёъналишда, яъни екология ва ўлкашунослик, бадиий ва техник ижодиёт ёъналишида 36 турдаги тўгараклар ишламоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 11 июлдаги 189-сонли “Давлат музейларининг болалар ва уларнинг ота-оналарига очиқлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ вазирлик томонидан баҳорги таътил вақтида 31 мингга яқин ўқувчиларнинг музейларга саёҳатини ташкиллаштириш кўзда тутилган.

 

Маълумот учун, Халқ таълими вазирлиги тасарруфида 9698 та умумий ўрта таълим мактаби мавжуд бўлиб, уларда 4 млн. 520 826 нафар ўғил-қиз таълим олишмоқда.

Халқ таълими вазирлиги

Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 37

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.