Финляндиянинг янги элчиси Халқ таълими вазирлигига ташриф буюрди

2018.10.25 | Янгиликлар

Финляндиянинг янги элчиси Мария Элина Лиивалани 2018 йилнинг 25 октябрь куни Ўзбекистон Халқ таълими вазирлигига ташриф буюрди.

Ўзбекистон Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берди.

Ўз ўрнида, элчи Мария Элина Лиивала дунёда энг муваффақиятли деб эътироф этилаётган Финляндия таълим тизими тўғрисида маълумотлар тақдим этди.

Учрашув давомида томонлар Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ва Финляндия ташкилотлари билан фин таълим тизими тажрибасини ўрганиш ва Ўзбекистонда таълим тизимидаги ислоҳотларга кўмак бериш учун фин мутахассисларини маслаҳатчи сифатида жалб этиш масалаларини муҳокама этдилар.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 33

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.