Ёшларнинг 71 фоиздан ортиғи ўқитувчи бўлиш истагида

2018.10.12 | Янгиликлар

Президентнинг ўқитувчи касбининг обрўсини ошириш бўйича охирги қарорлари ўз самарасини бермоқда: ёшларнинг 71 фоиздан ортиғи ўқитувчи бўлишни хоҳлашмоқда.

Ўзбекистондаги ёшларнинг 71 фоизидан ортиғи келажагини ўқитувчи касбига боғлашни истайди. “U-Report” сўровномасининг маълумотлари асосида шу хулосага келинди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Олий Мажлис Сенати ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда ҳамда “Ucell” компанияси кўмагида ЮНИСEФ ва Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи томонидан Ўзбекистонда ёшлар иштирокидаги “U-Report” янги рақамли платформа ишга туширилди.

“U-Report” ёшларга муҳим масалалар бўйича ўз фикрларини баён этиш имкониятини беради. Мазкур тизим доирасида ўғил ва қизлар SMS, Facebook, Telegram орқали мунтазам сўровномаларда иштирок этишади.

Ўқитувчи ва мураббийлар куни шарафига “U-Report” Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда ёшлар ўртасида ўқитувчи касбига оид ва мамлакатда ўқитувчилар мақомини ошириш учун нима қилиш керак деган мавзуда сўров ўтказди.

Сўровда 1120 дан ортиқ респондент иштирок этди. Сўров натижаларига кўра, респондентларнинг 71 фоизи ўқитувчи бўлишни, 29 фоизи эса келажагини бошқа касблар билан боғлашни хоҳлайди.

Шу билан бирга, респондентларнинг 31 фоизи давлат мактабларида, 20 фоизи олий таълим муассасаларида, 11 фоизи хусусий мактабларда ва 10 фоизи таълим муассасаларида ишлашни исташларини таъкидладилар.

Нима учун улар ўқитувчи касбини танлашлари сўралганида, 250 дан ортиқ респондент ўз билимларини баҳам кўриш ва яхши авлодни тарбиялашни исташларини, 150 нафар респондент болаларни севишни ва улар билан ишлашни исташларини айтди. 100 дан ортиқ ёшлар устоз касбини фахрий касб деб ҳисоблайдилар.

Шунингдек, 110 дан зиёд респондентлар яхши меҳнат шароитлари, барқарорлик ва яхши иш ҳақи бўлганлиги сабабли ўқитувчи бўлишни исташларини айтишди. Бу, ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг яқинда қабул қилган қарорлари жамиятда ўқитувчилар мақомини ошириш учун ёшлар томонидан ижобий қабул қилинганлигини кўрсатади.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 31

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.