“Қувноқлар ва зукколар“ танловида “7*5” жамоаси вилоят босқичига йўл олди

2019.10.10 | Янгиликлар

Ўқувчи-ёшларнинг ижтимоий-маънавий билимларини янада мустаҳкамлаш, иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда ёшларни Ватанимиз,халқимиз, миллий қадриятларимиз, тарихий-маънавий меросимизга ҳурмат ва садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг Наманган вилояти ҳудудий босқичи ўтказилди.

Келажагимиз эгаларининг муносиб камолига эришиш ва улардаги ана шу ноёб қирраларни кашф этиш ҳамда юзага чиқаришда бу каби танловларнинг аҳамияти катта.

Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги,Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида ташкил этиб келинаётган кўрик-танлов янгидан-янги истеъдодларни кашф этиш ва муваффақиятлар сари одимлашда қанот бағишлашга хизмат қилиб келмоқда.

Шунинг учун ҳам “Қувноқлар ва зукколар“ кўрик-танловининг ҳудудий босқичи ҳам қизғин баҳслар билан кўтаринки тарзда ўтди. Унда Янгиқўрғон туманининг “Дўстлик”, Чортоқ туманининг “Ўзбекистон ёшлари”, Косонсой туманининг “Кушон” ҳамда Наманган шаҳрининг “7*5” жамоалари учта шарт бўйича қувноқлик, зукколик, топқирлик ва илму истеъдод борасида баҳслашдилар.

Қизғин баҳслар якунига кўра Наманган шаҳрининг “7*5” жамоаси ғолибликни қўлга киритди ҳамда вилоят босқичига йўл олди.

Наманган вилояти ХТБ
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 34

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.