Халқ таълим вазирлиги ва ЕТТБ вакиллари Ўзбекистонда давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама этдилар

2018.09.17 | Янгиликлар

Учрашув доирасида томонлар Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш учун қонунчилик базасини ва институциал муҳитни яратиш масалаларини муҳокама этдилар.

Ҳозирда Ўзбекистонда “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. ЕТТБ вакиллари Ўзбекистон давлат органлари ва ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашувлар натижасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўйича тавсияларини ва концепцияни ишлаб чиқарадилар.

Концепцияда давлат-хусусий шериклик соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишларини, Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик механизмларини такомиллаштириш ва қўллаб-қувватлаш стратегик дастурини ўз ичига қамраб олади.

Таъкидлаш керакки, 2018 йилнинг 5 сентярь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ушбу ҳужжат халқ таълими соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб берди. Бу эса мамлакатимизда нодавлат мактаблар тизимини шакллантириш имкониятини яратади.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100187, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 243-уй.
Телефон: (+99871)265-90-92, факс: (+99871)265-90-92 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 30

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.