Физика фанидан “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси - 2019” танловининг республика босқичи Бухоро вилоятида ўтказиляпти

2019.09.13 | Янгиликлар

“Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси – 2019” республика танлови физика фани йўналиши бўйича Бухоро вилояти, Бухоро шаҳридаги 12-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилмоқда.

Танловнинг биринчи куни Халқ таълими вазирлиги, Республика таълим маркази мутасаддилари, вилоят халқ таълими бошқармаси масъуллари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда сўзга чиққанлар халқ таълими соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар хусусида фикр-мулоҳаза билдирди. Айниқса, ўқитувчининг жамиятдаги нуфузи ва мавқеини оширишга Президентимиз томонидан берилаётган эътибор, ғамхўрлик, улар учун яратилаётган имконият, шарт-шароит, ижодкор ўқитувчиларни кенг жамоатчиликка танитиш борасида танловларнинг ўрни тўғрисида тўхталиб ўтди.

Сўнгра қуръа ташлаш йўли билан дарс ўтадиган иштирокчилар аниқлаб олинди. 11 сентябрь куни 7 нафар иштирокчининг дарси кузатилиб, тўлиқ видеога олинди. Ҳакамлар томонидан белгиланган мезон талаблари асосида баҳоланди ва баллар эълон қилинди. 12 сентябрда эса қолган 7 нафар иштирокчининг дарслари кузатилди.

Ўтказилган дарсларнинг барчаси замонавий педагогик ва ахборот-коммуникацион технологияларидан фойдаланилган ҳолда ташкил этилди. Айниқса, қизиқарли ҳаётий мисоллар, физик тажрибалар орқали ўтказилган дарслар ўқувчиларнинг фанга бўлган қизиқишларини оширишга ёрдам берди.

Танловнинг 3-тури онлайн тест шарти вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида ўтказилди.

Бухоро вилояти ХТБ
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 35

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.