Хоразм вилояти ҳудудий математика олимпиадаси ғолиблари аниқланди

2019.09.09 | Янгиликлар

8 сентябрь куни Гурлан туманида Хоразм вилояти ҳудудий математика олимпиадаси ўтказилди.

Олимпиада Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 3 майдаги қарори ижроси доирасида Халқ таълими вазирлиги ва Гурлан тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.

Ҳудудий олимпиада Гурлан туманидаги 40-сонли айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактабда бўлиб ўтди.

Олимпиадада тумандаги 44 та мактабнинг 8-11- синфларидан жами 176 нафар ўқувчи иштирок этди.

Олимпиадага Урганч давлат университетининг 3 нафар етакчи профессор ўқитувчилари ҳакамлик қилди.

8-9-синф ўқувчилари ўртасида 40-мактаб ўқувчиси Бекзод Давлетбоев, 10-11-синф ўқувчилари ўртасида Дилнура Салаева 1-ўринни эгаллади.

Жами 10 нафар ғолиб ўқувчиларга Халқ таълими вазирлиги томонидан диплом, вилоят халқ таълими бошқармаси, Гурлан туман ҳокимлиги ва сектор раҳбарлари томонидан эсдалик совғалари топширилди.

 

Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси
матбуот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 37

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.