Тадбиркорлар ва сармоядорлар диққатига!

2019.09.06 | Эълонлар

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги (кейинги ўринларда давлат шериги деб юритилади) Хоразм вилояти, Гурлан туманида жойлашган фойдаланмасдан бўш турган 32-сонли мактабининг бино-иншоотлари ва туташ ер майдони негизида халқ таълими соҳасида давлат-хусусий шериклик (ДХШ) лойиҳаларида иштирок этиш учун танлов эълон қилади.

Танлов мақсади:

Хоразм вилояти, Гурлан  тумани, “Навбирёп” махалласи манзилида жойлашган фойдаланмасдан  бўш турган 32-сонли мактабнинг бино-иншоотлари ва туташ ер майдони негизида (27380 кв.м.) (кейинги ўринларда — ДХШ объект) нодавлат умумтаълим муассасасини жорий этиш.

ДХШ объектининг белгиланган ҳудуди танлов ғолибига 30 йилга узоқ муддатга беғараз фойдаланишга қуйида кўрсатилган шартлар асосида берилади (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3931-сон қарорига мувофиқ).

Танлов шартлари:

- давлат шериги билан келишилган лойиҳа ҳужжатлари асосида ДХШ объектида нодавлат умумтаълим муассасаси ташкил этиш учун бино ва иншоотларни реконструкция қилиш, шунингдек, ушбу муассасасининг моддий-техник базасини замонавий стандартларга мос равишда ташкил этиш;

- битим амал қилиш муддати давомида ДХШ объектини асосий фаолият турини ўзгартирмаган ҳолда фойдаланиш;

- ДХШ объектида бино ва иншоотларни техник ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига мувофиқлаштирилган ҳолда реконструкция ишларини олиб бориш, ҳамда битим амал қилиш муддати давомида ушбу қоидалар асосида реконструкция ва эксплуатация қилиш;

- узоқ муддатга ДХШ объектини ривожлантириш режасини давлат шеригига тақдим этиш;

- 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ва ДХШ шартномаси амал қилиш давомида тегишли микроҳудуддан тақдим этилган, шунингдек, туман (шахар) халқ таълими бўлими томонидан белгиланадиган рўйхатга асосан ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандларини бепул ўқитиш. Бундай ўқувчиларнинг сони нодавлат ўқув муассасасининг умумий ўқувчилар сонининг камида 20 фоизини ташкил этиши лозим;

Танлов жараёнларида қатнашиш учун керак бўладиган ҳужжатлар:

-        юридик шахс давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

-        танловда иштирок этиш учун ариза тақдим этиладиган кундан камида
30 (ўттиз) кун олдин ҳолатига кўра солиқлар, йиғимлар, бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик ҳамда бошқа молиявий санкциялар йўқлиги тўғрисида ахборот;

-        танлов жараёнлари иштирокчиси қайта ташкил этиш ёки тугатиш босқичида эмаслиги ҳақида маълумотнома;

-        давлат-хусусий шериклик эскиз лойиҳавий таклифи;

-        биноларни (ёки уларнинг қисмларини) қуриш ёки реконструкция қилиш, шунингдек, давлат-хусусий шериклик объектида мактаб ва мактабдан ташқари таълим соҳасида кўрсатиладиган хизматлар учун бирламчи техник-иқтисодий асос (БТИА);

-        танлов тўғрисида эълонда кўрсатилган давлат-хусусий шериклик лойиҳаси муддатига молиялаштириш графиги билан давлат-хусусий шериклик объектини ривожлантириш режаси;

-        юридик шахс эгалик қилаётган ёки тасарруф қиладиган молиявий активлар, шунингдек, охирги уч йил учун даромадлар тўғрисида ахборот;

-        хорижий фирмалар ва ташкилотлар учун, танлов жараёнлари иштирокчиси юрисдикцияси бўйича, Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасалари
ва/ёки ваколатхоналарида легаллаштирилган юридик шахс сифатида қайд этиш ҳақида гувоҳнома нусхаси.

Муддатлар:

Танловда иштирок этишни истаган тадбиркорлар ва сармоядорлар 2019 йилнинг “21” октябрь кунига қадар қуйидаги манзил бўйича мурожаат этишлари мумкин: Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, 100031, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.

Боғланиш учун:

Танлов шартлари ва унда иштирок этиш бўйича маълумот олиш учун Вазирликнинг Мактабларнинг истиқболли моделлари ва давлат-хусусий шериклик бошқармасига мурожаат этишингиз мумкин.

Ижрочилар:

Садуллаев Сарварбек Азимбаевич – +998 98 364 03 64

Аюбхон Султонов Орифхон ўғли – +998 93 515 07 21

Электрон манзил: gchpmno@gmail.com

Танловни очиқ ва шаффоф ўтказиш мақсадида, сиздан ўз таклифларингизни юқорида кўрсатилган манзилга юборишингизни сўраймиз.

* Ҳужжатларнинг тўлиқ тўплами қуйидаги ҳаволада:

1. Низом

2. Иштирокчи аризаси

3. Қатнашчилар учун маълумот

 

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 34

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.