ХТВ ва БМТ томонидан “Адолат учун таълим соҳасида педагогик салоҳиятни мустаҳкамлаш” мавзусида​ семинар ўтказилди

2019.08.27 | Янгиликлар

Жорий йилнинг 26-27 август кунлари “Миран” меҳмонхонасида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича Ўрта Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси Халқ таълим вазирлиги билан ҳамкорликда “Адолат йўлида таълим” (E4J) ташаббуси доирасида ўқитувчилар учун “Адолат учун таълим соҳасида педагогик салоҳиятни мустаҳкамлаш” мавзусида семинар ўтказилди. Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси, хусусан Оролбўйи ҳудуди, Андижон вилояти ҳамда Тошкент шаҳридан жами 34 нафар малакали мутахассислар иштирок этди.

Семинарнинг асосий мақсадлари умумий ўрта таълим ўқувчилари ўртасида қонун устуворлигини таъминловчи маданиятни шакллантириш, ўқувчилар маънавий-аҳлоқий ва ҳуқуқий дилеммаларни аниқлаш, уларни бартараф ва ҳал этишларига кўмаклашиш, ўқувчиларнинг жамиятда, хусусан, ўзларининг келажакдаги касбий фаолиятларида ҳуқуқбузарлик профилактикаси масалаларида фаолликларини ошириш ҳамда ўқитувчиларнинг E4J ўқув модуллари ҳақида билимларини оширишдан иборат.

“Адолат йўлида таълим” (E4J) ташаббуси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бошқармасининг Доха Декларациясини амалга ошириш бўйича асосий компонентларидан бири ҳисобланади. Доха Декларацияси 2015 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг жиноят ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўйича 30-Конгрессида қабул қилинган ташкилот Бош Ассамлеясининг 70/174-сонли резолюцияси билан тасдиқланган. Декларацияда ташкилотнинг жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, ҳуқуқ устуворлигини таъминловчи маданиятни шакллантиришда болалар ва ёшлар таълимининг фундаментал моҳияти тан олинган.

Мазкур ташаббус ўз олдига бошланғич, ўрта ва олий таълим учун ўқув материалларини яратиш ва оммалаштиришни мақсад қилиб қўйган. Хусусан, E4Jнинг ўрта таълим учун мўлжалланган компоненти умумтаълим мактаблари ўқитувчиларига жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, коррупцияга қарши курашиш, ҳуқуқ ва масъулият, одоб-аҳлоқ йўналишларига жаҳон тажрибасини сингдиришларида амалий ёрдам сифатида хизмат қилади.

Мазкур семинар Халқ таълими вазирлиги ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича Ўрта Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси ўртасидаги ҳамкорликнинг навбатдаги босқичи бўлиб, ўқитувчиларга ташаббуснинг модулларини таълим жараёнида интеграция қилишлари, ўқувчиларга янги интерактив усуллардан фойдаланган ҳолда таълим беришларига имкон беради.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 36

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.