Президент мактабларига кира олмаган номзодлар қайси ихтисослаштирилган таълим муассасаларида таълим олиши мумкин?

2019.08.24 | Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг қўшма қарори билан Президент мактабларининг асосий имтиҳонларида иштирок этган, юқори балл йиғиб, ўқишга қабул қилинмаган номзодларни имтиҳонсиз, қўшимча квота асосида қабул қилувчи ихтисослаштирилган таълим муассасалари рўйхатини тасдиқлади.

Қўшма қарор билан тасдиқланган рўйхатга Қорақалпоғистон Республикасида 11 та, Наманган вилоятида 20 та, Хоразм вилоятида 20 та ва Тошкент шаҳрида 14 та ихтисослаштирилган мактаблар киритилган.

Мазкур мактабларда Президент мактабларининг 5- ва 7-синфида ўқиш истагини билдирган ва асосий имтиҳонларда 25-ўриндан бошлаб, энг юқори натижа кўрсатган ўқувчилар баллар кетма-кетлигида, қўшимча квота асосида ўрнатилган тартибда ихтисослаштирилган таълим муассасаларига қабул қилинади.

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари қўшимча квота асосида 1100 нафар ўқувчини 5-синфга ва 525 нафарини 7-синфга ўқишга қабул қилади.

Ота-оналар ихтисослаштирилган таълим муассасаларига ҳужжатларни расмийлаштириш учун ҳудудий халқ таълими бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига мурожаат этишлари мумкин. Шу билан бирга мактаб вакиллари ҳам ота-оналар билан боғланади.

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 32

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.