Ўзбек романчилиги асосчиси, атоқли адиб Абдулла Қодирий номидаги ижод мактабига қабул давом этмоқда

2019.08.17 | Янгиликлар

Буюк ёзувчи, ўзбек романчилиги асосчиси Абдулла Қодирий ижодини ўрганиш, ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат, аждодларимизнинг маънавий меросига фахр, ифтихор туйғуларини юксалтириш,  ёзувчи номини абадийлаштириш мақсадида 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб Тошкент шаҳрида Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби ўз фаолиятини бошлайди.

Пойтахтимизнинг Абдулла Қодирий номидаги истироҳат боғида адибнинг ижодий меросини тарғиб этувчи мажмуа-адабий музей, ИЖОД МАКТАБИ, кутубхона барпо этилмоқда.

Ижод мактабига иқтидорли ўқувчилар танлов асосида қабул қилинади.   Айни кунларда ижод мактабининг 5-, 6-, 7- ва 8-синфларига истеъдодли ва иқтидорли ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш жараёни давом этмоқда.  

Ҳурматли ота-оналар!

Агар фарзандингизни келажакда  истеъдодли ва аждодларимизга муносиб авлод бўлиб вояга етишини истасангиз, Ижод мактабларига қабул танловларида иштирок этинг.

Танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар қабули якунига оз қолди.

Танловда иштирок этиш учун номзод (ўқувчи) ота-онасининг аризаси, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси кифоя.

Ижод мактабига танловлар икки босқичда ўтказилади:

Биринчи босқичда номзодлар оғзаки ва ёзма билимлари ижодий танлов асосида аниқланади. Ижодий танлов Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва ҳудудларда ташкил этилган Ижод мактабларининг тажрибали ўқитувчилари кўмагида ўтказилади.

Иккинчи босқичда она тили ва адабиёти ҳамда хорижий тиллар (инглиз тили)дан тест синовлари топширади. Тест синовлари Давлат тест маркази томонидан ташкил этилади.

Танловлар адолат, очиқлик ва шаффофлик тамойили асосида ўтказилади. 

Сизни қуйидаги манзилда кутамиз:

Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой кўчаси, 219-уй, 28-сонли умумий ўрта таълим мактаби биноси,

Мўлжал: Ҳазрати Имом мажмуаси 

Эслатиб ўтамиз! Ҳужжатларни қабул қилиш 2019 ил 25 августга қадар давом этади. 

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмат

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 32

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.